Latest news

20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  0 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   0 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  81 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  26 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  15 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

ЎФА раҳбарияти “Evima Football” компанияси вакиллари билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти “Evima Football” компанияси вакиллари билан учрашди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва “Evima Football” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Маълумки, мазкур компания аёллар спорти бўйича турли хил тадбирлар ўтказиш бўйича дунёда ўз ўрнига эга. “Evima Football” Болгария ва Туркияда футбол турнирлари ва йиғинлар ташкил этишга ихтисослашган.

Бугунги учрашувда компания раҳбари Евгений Маринов ва аёллар бўлими бошлиғи Анастасия Журавлёва иштирок этди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов аёллар футболининг жаҳон спортида тутган ўрни катта эканини таъкидлаб, мамлакатимизда ҳам хотин-қизларни спортга, хусусан, футболга жалб этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилаётганини қайд этди. Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг олдига улкан мақсад ва вазифалар қўйилганлиги, бу борада жамоага япониялик мураббийлар жалб этилаётгани борасида маълумот берди.

Шунингдек, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов барча терма жамоаларимиз қатори аёллар жамоамиз ҳам халқаро мусобақаларда кўпроқ иштирок этиши кераклигини, бу футболчилар учун катта тажриба беришини таъкидлади. 

Ўз ўрнида “Evima Football” вакиллари Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари орасида ушбу йўналишга катта ўсишга эришаётганини эътироф этишди. Аёллар футболи турнирларини ташкил этиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканлигини билдиришди.

Учрашувда томонлар келажакда истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидладилар", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика