Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  42 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди News

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, бугун юртимиз майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Мезбон Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса гуруҳ босқичида Туркманистон, Қатар ва Эрон вакилларига қарши баҳс олиб боради.

Кеча ЎФА Президенти Абдусалом Азизов Туркманистон билан бўлиб ўтадиган илк ўйин олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Дастлаб, футболимиз раҳбари ёшлар жамоамиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирди.

Энг аввало, терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, Ватан шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро мусобақаларда муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, жамоанинг олдида турган асосий мақсадлардан бири — Париж Олимпиадасига пухта ва тизимли тайёргарлик кўриш, ҳар бир футболчи профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориши кераклиги айтилди. Ижобий натижага эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши маълум қилинди.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика