Latest news

16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  28 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  12 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1

ЎФА Жаҳон чемпиони бўлган заиф эшитувчилар терма жамоаси аъзоларига 16 376 000 сўмдан мукофот пули берди News

ЎФА Жаҳон чемпиони бўлган заиф эшитувчилар терма жамоаси аъзоларига 16 376 000 сўмдан мукофот пули берди

Бугун ЎФАда Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ ва Таийландда ўтган 18 ёшгача бўлган Заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган футзалчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА масъуллари, футзалчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Хабарингиз бор, футзал бўйича миллий терма жамоамиз Хитой Тайпейидаги Осиё чемпионатида 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасини мағлуб этиб, бронза медалларини қўлга киритишганди. Ушбу юксак натижага эришган футзал терма жамоасининг ҳар бир аъзосига 24 564 000 сўм миқдорида мукофот пули берилди.  

Ўтган йили Тайланда ўтган U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиб чиққан футзалчилар эса ушбу ажойиб ғалаба учун 15 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерациясида бўлган маросимда мукофотланишган эди. Ўшанда ҳар бир футзалчига 2 000 000 сўм миқдорида мукофот пули тақдим қилинган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, U-18 World Deaf Futsal Championship норасмий мусобақа бўлиб, ФИФА таснифига кирмайди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси қарамоғида эса фақат ФИФА таснифига кирувчи терма жамоалар бўлади. Шунга қарамай, U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидағолиб чиқиб, Ватанимиз байроғини юксакка кўтаргани учун ёш футзалчиларга Ўзбекистон футбол Ассоциацияси яна бир бор мукофот пуллари тақдим қилишга қарор қилди. Бу сафар Заиф эшитиувчилар терма жамоасининг ҳар бир аъзосига 16 376 000 сўм миқдорида мукофот тақдим қилинди.

Футзалчиларга мукофот пулларини Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов топширди.

"Қўлга киритилган юксак натижалар билан барчангизни яна бир бор табриклайман. Эришилган бу ютуқлар билан тўхтаб қолманглар. Олдинга интилишда давом этинглар. Бунинг учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда. Барчамиз бир оила бўлиб, биргаликда ҳаракат қилсак, бундан ҳам катта натижаларни қўлга киритамиз", - деди Умид Аҳмаджонов.





Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика