Latest news

22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  1 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  3 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  4 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  12 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  7 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

ЎФА Ҳакамлар бўлими "Олимпик" - "Пахтакор" учрашувидаги вазиятларга баҳо берди News

ЎФА Ҳакамлар бўлими "Олимпик" - "Пахтакор" учрашувидаги вазиятларга баҳо берди

Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Олимпик” — “Пахтакор” (1:1) учрашувидаги айрим вазиятлар ЎФА Ҳакамлар бўлими томонидан ўрганиб чиқилди

Хусусан, ўйиннинг 12-дақиқасида “Пахтакор” аъзоси Икром Алибоев рақибнинг оёғига бутсанинг таг қисми билан ўта қўпол зарба берди. Учрашув бош ҳаками аввал сариқ карточка кўрсатди, сўнг VAR уни мониторга таклиф қилгач, қарорини қизил карточкага алмаштирди. Мутахассислар фикрига кўра, қизил карточка тўғри берилди. 

57-дақиқада “Пахтакор” футболчиси рақибидан илгарилаб кетаётганда ҳимоячи уни қўли билан тўхтатди. Ҳакам жарима тўпи ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. Аммо VAR вазиятни кўргач, сариқ карточка қизилга ўзгартирилди. 

Ушбу вазиятда Ҳакамлар бўлими қуйидаги критерийларга тўхталиб ўтди: 

• ҳимоячи қўполлик ишлатмаганида ҳужумчи дарвозабон билан яққол бирга бир чиқиш имкониятига эга эди;

• ҳужумчига нисбатан қўполлик ишлатилган вақтда унинг тўп билан масофаси жуда яқин эди;

• қўполлик ишлатилган вазиятда дарвозабон ҳам ўз жойида қолган эди. Агарда дарвозабон ўрнини тарк этиб, тезлик билан тўпга эга чиққанда вазиятга бошқача баҳо бериш мумкин бўлар эди. Шулардан келиб чиқиб, мутахассислар кўрсатилган қизил карточкани тўғри деб баҳоладилар.

Бундан ташқари, 69-дақиқада “Олимпик” футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатди. VAR ҳакамлари такрорий лавҳаларни синчиклаб кўриб, пеналти белгилаш учун яққол асос йўқ эканлигига ишонч ҳосил қилишди. Мутахассислар бош ҳакам чиқарган қарор тўғри эканлигини тасдиқлашди.

Rating: -83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика