Latest news

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  24 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  101 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

ЎФА энг яхшилар қаторига нега Жасур Яхшибоевни қўшмади? News

ЎФА энг яхшилар қаторига нега Жасур Яхшибоевни қўшмади?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2020 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Қизиғи шундаки, номзодлар орасида Беларусь чемпионатида тўп тепаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев йўқ. Шу ўринда энг яхши бўлишга номзодларни келтириб ўтсак: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Элдор Шомуродов ("Женоа"), Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") ва Ойбек Бозоров ("Насаф"). 

Албатта, бизнинг рўйхатда номи келтирилган фтуболчиларга эътирозимиз йўқ, чунки улар ҳам бу мавсум кўп меҳнат қилишди. Бироқ Жасур Яхшибоев ҳам рўйхатдан жой олишга ҳақли эди.

Нима учун? Биринчидан, Яхшибоев йил бошида "Энергетик-БГУ" сафига йўл олиб, бир давра ушбу жамоада ҳаракат қилди ва биринчи давранинг энг яхши тўпурари бўлди. Ўшандаёқ у ҳақда беларуслик журналистлар Жасур - ҳақиқий топилма, у - кашфиёт деб ёза бошлашди. 

Иккинчи даврада ўз жамоасини алмаштириб, Солигорскнинг "Шахтёр" клубига ўтган Яхшибоев якунда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, тўпурарлар пойгасида 16та гол билан иккинчи бўлди. 

Бизнингча, унинг УЕФАга аъзо мамлакатда чемпион бўлгани ҳамда тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаганиёқ Ўзбекистонда энг яхшилардан бири бўлишга асос бўла олади. Қолаверса йил якунида Беларусь футбол федерацияси томонидан айнан Жасур Яхшибоев энг фойдали футболчи деб топилди. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Эсингиздами, карантин жуда авжига чиққан бир пайтда ҳеч қаерда футбол ўйналмаётганди. Лекин биргина Беларусда чемпионат давом этди ва ҳаммамиз фақат Яхшибоевни кузатишга ўтдик. Буни ҳам ёддан чиқармаслик зарур.

Хуллас, мана шу сабаблар туфайли ҳам Яхшибоев ЎФА томонидан эътироф этилишга лойиқ эди, ҳар ҳолда у Шомуродов ва рўйхатдаги бошқалардан кам меҳнат қилгани йўқ. 

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика