Latest news

17:40Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  4 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  14 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1

ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда News

ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов жорий йилнинг январь ойидаги Испания пойтахти Мадрид шаҳрига қилган ташрифи вақтида Испания футбол федерацияси техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилгани хақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Ҳозирда ушбу учрашувда имзоланган бир қатор келишувларга асосан Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг футбол академиялари фаолияти бўлими бошлиғи Зокиржон Холиқов Испания Қироллик футбол федерацияси томонидан  ташкил қилинаётган УЕФАнинг "А" лицензиясини берувчи интенсив мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан нафақат футболни ривожлантириш, балки ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика