Latest news

13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  0 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  59 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  19 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  12 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4

ЎФА академиялари учун имтиҳонларда таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйилмайди News

ЎФА академиялари учун имтиҳонларда таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўйилмайди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўз тарихида илк бор ҳар бир ҳудудда футбол академияларини ишга тушираётганидан хабарингиз бор.

 Тез орада мазкур академиялар учун қабул имтиҳонлари асосий босқичга кўчади.
 
Ташкилот имтиҳонлар шаффоф ўтиши учун барча ишни амалга оширишга тайёр. Шундан келиб чиқиб, имтиҳонларни олувчи комиссияга раис сифатида шахсан Умид Аҳмаджоновнинг ўзи бошчилик қилади.
 
“Футбол академияларини ташкил этиш осон бўлаётгани йўқ. Буни ҳамма бирдек тушуниши лозим. Ишни йўлга қўйиб олсак, босқичма-босқич академияларимизни ривожлантириб бораверамиз. Агар мамлакат футболи ўсишини барчамиз истаётган бўлсак, унда бир ёқадан бош чиқаришимиз яхши. Яъни, биздан ташқари мустақил кузатувчилар, айниқса, ОАВ ҳам имтиҳонларга бемалол ташриф буюриши мумкин. Биз уларнинг ёрдамларига суянамиз ва улар сўраган ҳар қандай маълумотни тақдим этишга тайёрмиз”,  — деди Умид Аҳмаджонов.
 
Фарзандини етук футболчи қилиш истагидаги ота-оналар ҳам, имтиҳонларда бевосита иштирок этаётган мураббийлар ҳам бир жиҳатни яхшилаб тушуниши олиши лозим. Футбол академиясига қабул қилинаётган бола устидан пора ёки таниш-билишчиликнинг бўлиши мантиққа умуман зид. Боиси, академияга фаолиятини давом эттириш бахтига мушарраф бўлган бола, келаси йил ўз ўрнини бой бериб қўйиши ҳам мумкин. ЎФА комиссияси бу борада йиллик мажбурият ишлаб чиққан бўлиб, футболчи йил давомида қанчалик ўсаётгани борасида тестдан ўтказиб борилади. Йил якунида белгилаб берилган кўникмаларни эгаллай олмаган болага жавоб берилади. Унинг ўрнида академияга дастлабки йили кира олмаган бўлса-да, ўсишда давом этаётган бошқа ўсмир жалб қилинади.
 
Шунингдек, мураббийларда ҳам худди шундай мажбурият бўлади. Яъни, тарбияланувчиларининг аксар қисми берилган вазифаларни ўзлаштира олмай, академия билан хайрлашган мутахассисларга ҳам жавоб берилади. Бу талаб ўз навбатида мураббийларни енг шимариб ишлашга мажбур қилади, улар ўртасидаги рақобатни оширади. Шунингдек, академия мураббийлари имтиҳонда фақат ва фақат энг кучлиларни олишга ҳаракат қиладики (таниш-билишни эмас), зеро кейинги 1 йил давомида унинг тарбияланувчилари белгиланган талаб даражасида ишлашга қийналмаслиги керак. Йўқса, ўзи ҳам ишидан айрилиши мумкин.
 
“Қайсидир академияда порахўрлик ёки шунга ўхшаш бирорта иллатни пайқасак, бундай хатога йўл қўйганларни футболга умуман яқинлашмайдиган қиламиз. Фақатгина футбол билан чекланмай, ўша инсонларни тегишли органларга топширамиз. Тоза футбол истасак, олдин болалар футболига софлик олиб киришимиз шарт. Болалар футболи иллатлардан ҳоли бўлиши учун ҳаммамиз масъулмиз”, — деди Умид Аҳмаджонов ЎФА комиссияси билан учрашувда.  
 
Академияга футболчилар ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг имзоси билан қабул қилинади. Имтиҳонлар юзасидан эътирози борлар имтиҳонлар якунидан кейинги 10 кун давомида апелляция бериши мумкин. Бундай ҳолатда ўсмирни алоҳида комиссия назоратдан ўтказади. Бу борадаги бошқа янгиликлар ҳар куни ЎФА матбуот хизмати томонидан бериб борилади.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика