Latest news

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  20 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  8 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

ЎФА Абдуқодир Ҳусанов каби юлдузларни ўз ҳимоясига олиши керакми? News

ЎФА Абдуқодир Ҳусанов каби юлдузларни ўз ҳимоясига олиши керакми?

Аввал хабар берганимиздек, яқин ўтмиш юлдузи Одил Аҳмедов "90minutuz" подкастида иштирок этди.

Бугунги кунда ЎФА вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган мутахассис "Манчестер Сити" ва миллий терма жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ вазият бўйича фикрларини билдирди.

"Футбол оммалашиб кетди. Бизнинг менталитетимизда бу ҳолатни назоратга олиш бироз мушкул. Футболчи келдими, мен танишиманми, мендан кимдир илтимос қилади. Унга телефон қилади, бунга телефон қилади. Шунақа нарсалар кўпайиб кетади. Бироқ барибир кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқ бўлади. Ҳурмат-эътиборни сақлаган ҳолда диққатини ўйинга қаратиши ва қолган нарсаларни четга суриб қўйиши зарур. Ҳар кимни кўнглига қарайман деб, ўзингиз панд еб қўйишингиз мумкин", – деди Аҳмедов.

Подкаст муаллифларидан бири Миркомил Мусаев Аҳмедовдан Ўзбекистон МТЖнинг олдинги ва ҳозирги ўртоқлик ўйинлари ўртасидаги фарқ ҳақида тўхталиб, миллий жамоа 2022 йилдан бери Швеция, Мексика, АҚШ ва бошқа термаларга қарши учрашувлар ташкил этаётганини қайд этди. 

Миркомил Мусаев: "Ўша пайтда нега биз нисбатан савияси пастроқ жамоаларга қарши ўйнаганмиз? Шу савол сиз футболчиларда ҳам туғилганми?"

Одил Аҳмедов: "Албатта, бу савол доим туғилган. Ўша пайтларда ассоциацияда кимларни ишлаганини эслолмайман. Бу нарса бугунги кунда халқаро бўлим яхши фаолият юритаётганидан дарак беради. Халқаро муносабатлар ҳам яхши ва ассоциация президенти ҳар бир учрашув учун имконият яратиб беради. Шунинг учун бизда ўртоқлик ўйинлари кўпайди ва таклифлар келиб тушмоқда. Нафақат, асосий терма жамоа, балки ёшлар ва ўсмирлар ҳам Бразилия, Аргентина мамлакатларида ўйнаб келишди. Кўриняптики, кучлироқ терма жамоалар билан қанчалик кўй ўйнасак, натижалар ҳам шунчалик яхши бўлади. Бизнинг вақтимизда нималар бўлганидан хабарим йўқ, чунки биз келиб, вазифамизни бажарардик ва ўйнаб кетардик".


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика