Latest news

09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  4 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  5 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  2 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  20 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон) News

"ОФ": "Алан Ширер" ва япон футболи афсонаси (2-сон)

Осиё футболига бағишланган лойиҳамизнинг 2-сонида Япония ва Хитой терма жамоалари тарихидаги энг яхши тўпурарларга тўхталишга қарор қилдик.

Хао Хайдун

1970 йилда туғилган собиқ футболчи 1992-2004 йилларда Хитой миллий терма жамоаси шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилган. Фаолиятининг асосий қисми маҳаллий "Баи" (1986-96) ва "Дальян Ваньда" (1996-05) клубларида ўтди.

Хитой футболининг барча замонлардаги энг яхши ҳужумчиси, дея эътироф этиладиган Хаонинг халқаро майдонлардаги ўйинлари терма жамоанинг муваффақиятларига салмоқли ҳисса қўшган. Жумладан, 2002 йилги мундиал йўлланмаси қўлга киритилиши ва 2004 йилги Осиё кубогида совриндорлар қаторидан ўрин олинишида унинг хизматлари беқиёс бўлган.

Юқоридаги суратда Хао билан тўп учун курашаётган футболчини танидингизми?

Фаолияти охирлаб бораётган Хайдун 2005 йилда хорижда ўйнаш имкониятига эга бўлди. У Англия чемпионати 2-дивизиони вакили "Шеффилд Юнайтед" таркибига бориб қўшилганди. Эътиборли жиҳати шундаки, 35 ёшли форварднинг трансфери футбол тарихидаги рекор сумма эвазига амалга оширилган - 1 фунт. Бироқ, 1 фунтлик футболчининг "Туманли Альбион"даги ишлари юришмади. У жароҳат олди ва асосан клуб академиясида ишлади."Хитойлик Алан Ширер" 2007 йил футболчилик фаолиятини якунлади.

У ўзининг чиройли узатмалари ва гол сезиш қобилияти билан машҳур эди. Хитой термасида 107 ўйин ўтказиб, 41 та гол урган Хао Хайдун мамлакат бош жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Қуйида "Алан Ширер"нинг "ОЧЛ-2003"да урган голларини томоша қилишингиз мумкин.

Кунишигэ Камамото

1944 йилда туғилган собиқ футболчи 1964-77 йилларда Япония терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида фақат битта профессионал клуб - "Янмар Дизель"да ўйнади. Мазкур жамоадаги 17 йиллик фаолиятида 251 та ўйин ўтказган Камамото рақиблар дарвозасига 202 бор йўл топишни уддалаган.

Кунишигэ тўпурарлик борасида Япония терма жамоаси рекордчиси ҳисобланади. "Кўк самурайлар" таркибида 76 баҳсда майдонга тушган футболчи 75 та голга муаллифлик қилган. У 40 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Ортда қолган йиллар мобайнида Кунишигэ Камамотонинг натижасига энг яқин келган Казуйоши Миура бўлди. Унинг ҳисобида 55 гол бор.


Маълумот учун, бу йил 53 ёшни қаршилаган Миура катта футболдаги фаолиятини ҳамон давом эттирмоқда. Балки, кейинги гал айнан у ҳақида материал тайёрлармиз.  Сизда ҳам таклифлар бўлса, марҳамат ёзиб қолдиринг.

"ОФ": Эронда ўйнаётган Европа чемпиони (1-сон) 

Author :
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика