Одриосола: "Бензема - дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси" News

Одриосола: "Бензема - дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси"

"Реал" ҳимоячиси Альваро Одриосола "Уэска"га қарши ЛаЛиганинг 29-тур ўйинидан (3:2) сўнг жамоа ҳужумчиси Карим Бензема ўйини ҳақида фикр билдирди.

"ЛаЛигада ҳар бир рақиб ўйнашни билади, шу сабабли баъзида ўйинлар мухлислар кутганидек ўтмайди. "Уэска" - қийин рақиб. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Аммо иккинчи бўлимда рақиб бизга муаммолар туғдирди.

Бензема - дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси. Жамоамизда Карим борлигидан жуда ҳам мамнунмиз" - дейди Одриосола.

"Реал"нинг кейинги учрашуви 3 апрель куни "Валенсия"га қарши бўлиб ўтади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика