Latest news

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  13 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

Одилжон Абдураҳмонов: “Футболчи сифатида ўсишни истаганим учун ҳам “Бунёдкор”га келганман” News

Одилжон Абдураҳмонов: “Футболчи сифатида ўсишни истаганим учун ҳам “Бунёдкор”га келганман”

Қирғизистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Абдураҳмонов фаолиятини “Бунёдкор”да давом эттирмоқда.

Хўш, бу футболчи Суперлигада ўйнаб, қандай таассуротларга эга бўлди? Қуйида у билан бўлган суҳбатимиз вақтида барча саволларимизга жавоб олдик.

- Одилжон, “Бунёдкор”га келишингиздан аввал қайси клублар шарафини ҳимоя қилгансиз?
- Фаолиятимни дастлабки қисмини Қирғизистон чемпионатида ўтказганман. Дастлаб “Алдиер” таркибида бир муддат тўп тепганман. Кейинчалик “Олой” билан шартнома имзоладим ҳамда у клубда беш мавсум давомида фаолиятимни давом эттирдим. Йил бошида “Бунёдкор”дан таклиф тушди. Шу тариқа, ҳозирда фаолиятимни “қалдирғочлар” сафида ўтказмоқдаман.

- Клубда ўтказаётган фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Албатта. Чунки клубда футбол ичидаги инсонлар йиғилган ва барчаси профессионал тарзда ишлашади. Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигаси анча кучли. Бу ерда ўйнаш орқали тажрибамни янада оширмоқдаман. Келажакда янада кучли жамоалар сафида ўйнашни истаганим учун ҳам “Бунёдкор”дан тушган таклифга розилик билдирганман. Совринли ўринларни қўлга киритиш истагида ташриф буюрганман. Қисқаси, бу ерда ўтказаётган фаолиятимдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилябман.



- Дейлик, “Бунёдкор” Қирғизистон чемпионатида тўп тепганида, мавсумни нечанчи ўринда тугатган бўларди?
- Менимча, ҳар йили чемпионликни қўлга киритган бўларди. Негаки, Суперлига савияси жуда юқори. Тўғрисини айтиш керак, Қирғизистон чемпионати савияси билан солиштириб бўлмайди. Қолаверса, “Бунёдкор”да жуда кўп кучли футболчилар тўп тепади. Ёшлар ҳам жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Шу боисдан жамоа олтин медалларни ҳар йили ўзини қилиши мумкин эди.

- Суперлига савиясидан олган таассуротларингиз қандай?
- Ўзбекистонда футбол савияси юқори. Мен ўзим ўйинларда иштирок этиб, шунга амин бўлдимки, ўсишга истаган ёшлар учун фойдали. Осиёда ўзига яраша обрўга эга бўлган чемпионатлардан бири ҳисобланади.

- Қирғизистон миллий терма жамоаси октябрь ойида йиғин ўтказмадими?
- Ўртоқлик учрашуви ўтказадиган жамоамиз билан келишувга эриша олингани йўқ. Шу туфайли мазкур йиғин ўтказилмади. Билишимча, терма жамоамиз ноябрь ойида ўқув-йиғин ташкил қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика