Latest news

12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  6 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  7 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  16 10:40Расман: "Ренн" Иордания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  27 10:21Расман: ОКМК "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  20 09:45Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   65 09:05Расман: "Хоразм" икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  9 08:35Анзур Исмоилов Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "Манчестер Сити"га мослашиш ва дебют ўйинда "Челси"га қарши ўйнаш ҳамма ўйлагандек осон жараён эмас"  8 08:05"Ал Гарафа" устози Педро Мартинс: "Мазкур ўйин учун стратегиямиз мавжуд"   1 07:35Элит ОЧЛ. "Пахтакор" бугун Қатарда "Ал Гарафа" билан ўйнайди  13 03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  80 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  1 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  2 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  54 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  65

"Odil Junior" ҳафта ичида: Тошкент шаҳар чемпионатида дебют, водий учун совға News

"Odil Junior" ҳафта ичида: Тошкент шаҳар чемпионатида дебют, водий учун совға

Клуб матбуот хизмати жамоанинг 1 ҳафта ичида бажарган ишларини ҳисобот тариқасида бериб боришда давом этади.

"Odil Junior" U-15 Наманган Тошкентда

Бундан икки йил аввал Наманган вилояти ҳокими Ҳайрулла Бозоров ва Одил Аҳмедов томонидан ҳудуднинг 2004 йилда таваллуд топган энг сара футболчиларини Дилшод Нуралиев ва Рауф Инилеев билан ҳамкорликда имтиҳон асосида саралаб олинган эди. Шерзод Жўраев бошчилигида тарбия топаётган ўсмир ёшидаги жамоамиз куни кеча Тошкентда 8 кун давомида қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдилар. Бўлиб ўтган 4та ўртоқлик ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди. 

РОЗСК 2003 - "Odil Junior" 3:2

РОЗСК 2004 - "Odil Junior" 1:3

Ўзбекистон U16 (Тошкент жамоаларидан ташкил топган терма жамоаси) - "Odil Junior" 4:3

"Локомотив" - "Odil Junior" 1:2

Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1 кунлик йиғин ўтказган ҳолда вакилларимизга қарши баҳс олиб бордилар. Унда фақат Тошкентда истиқомат қилаётган футболчилар қатнашдилар. 

Шанба куни Наманганда фаолият олиб бораётган жамоамиз учун ажойиб совға тақдим этилди. Улар жуда кўплаб маҳоратли футболчиларни катта майдонга кириб келишига сабаб бўлган Тошкент шаҳар чемпионатида иштирок этадиган бўлдилар. Бу ерда Шерзод Жўраев шогирдлари "Пахтакор", "Локомотив", "Спартак", "Бунёдкор" каби кучли рақиблар билан доимий баҳс олиб борадилар. Бу эса табиийки "Навбаҳор" жамоаси учун тайёр захира футболчиларини етишиб чиқишига замин яратади.


"Аввало бизга шу шароитларни яратиб бераётган "Odil Junior" вакилларига раҳмат. Болаларимиз янада яхши савияга чиқишлари учун кучли мусобақалар жуда керак. Тошкент шаҳар чемпионати биз учун айни муддао бўлди. Қолаверса, терма жамоага номзод бўлган 3 нафар футболчимиз доимий равишда мураббийлар назоратида бўлиб туришлари улардаги маъсулиятни оширади", - дейди Шерзод Жўраев.


Тошкент, бошлади!

2 йил давомида энг кичик ёшдаги футболчиларни йиғиб катта саҳнага кирган клуб учун кечаги якшанба тарих зарварақларига мухрланадиган бўлди. Илк маротаба "Odil Junior" жамоаси Тошкент шаҳар чемпионатида ўз иштирокини бошлади. "Odil Junior" жамоаси 3та ҳудудга бўлинган мусобақанинг 2та ҳудудига ўз жамоаларини қўйди. 


Жамоаларимиз қуйидаги тартиб асосида бўлиндилар: 

"А" - 2004, 2006, 2007 ва 2008-09.

"Б" - 2003, 2006-07, 2007-08, 2008.


1-тур натижалари, "А".

2004. "Трактор" - "Odil Junior" 2:7

2006. "Трактор-07" - "Odil Junior" 1:1 (-/+)

2007. "Трактор" - "Odil Junior" 2:3

2008. "Трактор" - "Odil Junior-09" 2:7


1-тур натижалари, "Б".

2003. "Odil Junior" - "Чиғатой" 1:1

2006. "Odil Junior" - "Чиғатой" 2:2

2007. "Odil Junior" - "Чиғатой" 4:2

2008. "Odil Junior" - "Чиғатой" 1:1

2-турда "А" ҳудуд вакиллари БЎСМ Чилонзор меҳмони бўладилар, "Б" ҳудуд жамоамиз эса ИБЎСМ клубига сафар этадилар.


Жажжиларда нима гап? 

2010 йилларда туғилган болалар ўртасидаги мусобақа 20 апрель куни старт олади. 

2011 йилларда тарбия топаётган футболчиларимиз 2:1 ҳисобда "Спартак"ка имкониятни бой бердилар. 2012 йиллардагилар эса 5:1 ҳисобида "Мега Спорт" жамоасини мағлубиятга учратдилар. 


Тўрақўрғонда Одил Аҳмедов академияси ишга тушади

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Одил Аҳмедов ва унинг дўсти Содиқ Аҳмадалиев билан ҳамкорликда шу йилнинг июнь ойида водий футбол академияси ишга тушиш арафасида. Битта стандарт ва ярим стандарт усти ёпиқ сунъий майдонлар орқали кўплаб истеъдодлар учун водий футбол марказини бунёд этиш кўзда тутилган. У ерда 2004 йилда таваллуд топган водийнинг энг яхши футболчилари учун шароит яратилади. Улар Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси билан ҳамкорликда кейинги икки йилда шаҳар чемпионатида иштирок этадилар. Ундан ташқари 2020 йил Наманган вилояти 2-лига мусобақаларида ҳам ўз имкониятларини синаб кўрадилар. Мазкур авлод вакиллари 2022 йилга келиб "Навбаҳор" жамоасининг ўринбосарлар таркибини негизини ташкил қилишлари керак. 


Қўқонда Иброҳим Раҳимов футбол мактаби фаолият бошлайди

"Трактор" ва "Локомотив" жамоалари орқали мухлисларга яқин таниш бўлган қўқонлик Иброҳим Раҳимов май ойидан Бувайда туманидаги БЎСМ ва "Odil Junior" жамоаси билан ҳамкорликда футбол мактабини ишга туширади. Футбол мактабида 2009, 2010, 2011 ва 2012 йилларда туғилган энг сара болалар танлаб олинади. Истеъдодли болалар учун барчаси мутлақо бепул бўлади! Энг муҳими футбол клуби керакли инвентарлар билан бойитилди. Мураббий эса айни пайтда Тошкентда ўз билимини ошираяпти. 

"Футбол орқали кам бўлмадик. Бувайдани Қўқоннинг "Бавария"си деб аташарди. Водий футболини тиклашимиз учун ишни болалар футболидан бошлашимиз керак. Бу борада Одил Аҳмедов қилаётган ишларни ўзим туғилиб ўсган туманда амалга оширишга қарор қилдим. Яқин 10 йил ичида меҳнатимиз ўз самарасини бериши аниқ. Эндиги эътиборимни Бувайдида истиқомат қилаётган келажак авлод вакилларига қаратаман", - дейди Иброҳим Раҳимов.


Бувайда футбол мактаби билан боғланиш учун телефон: (+99899) 9997722 ва (+99899) 9948457

Акмал Холматов мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида

Водий футболи юлдузи, ўз пайтида чиройли ўйинлари билан "Нефтчи" мухлисларининг ёқимтойига айланган Акмал Холматов футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлик курсларида ўқишни бошлашга қарор қилди. Мураббийлик курсларида ўқиш учун аввало болалар футбол клубида амалиёт ўташ лозим бўлади. Шунинг учун Холматов Тошкент шаҳар чемпионатида ўз иштирокини бошлаган 2006-08 йилларда туғилган болалар билан ҳафтада икки маротаба стандарт вазиятлардан қандай тўғри фойдаланиш кераклиги бўйича ўзининг кўп йиллик тажрибаси билан ўртоқлашади. Биласиз, Акмал Холматов жарима зарбаси берган чоғда тўп кўп ҳолларда рақиб дарвозаси тўридан ўрин оларди.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика