Latest news

14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  0 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  0 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  1 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  20 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  32 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  26 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1

"Odil Junior" футболчиси Италияга боради News

"Odil Junior" футболчиси Италияга боради

Шу кунларда Италиянинг "Карпи" футбол академиясининг икки нафар мураббийи - Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини иш юзасидан юртимизда меҳмон бўлиб туришибди.

Ташрифдан кўзланган мақсад, "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасида "Odil Junior" футболчиларини кузатиш эди. Ҳар иккала мураббий "Миллий" стадион ҳудудидаги майдонда ўтказилган мусобақани диққат билан кузатиб боришди ва 2006-2007 йилда туғилган футболчилар турнири якунига етгач, "Odil Junior"нинг Италияга қайси футболчисини таклиф қилишларини айтишди.

Гап шундаки, "Odil Junior" ҳамда "Карпи" футбол академияси ўртасида бир йиллик меморандум имзоланган бўлиб, унга кўра ўтган йил "Odil Junior"нинг 2008 йилда туғилган футболчилари Италияга бориб бешта ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишганди. Энди навбат итальянларнинг юртимизга келишларига етиб келди ва икки нафар мураббий 13 август куни Миландан Тошкент сари парвоз қилишди.

Ҳар иккала томон ўзаро имзолаган меморандум кўра, "Odil Junior" болалар футбол мактабининг икки нафар тарбияланувчиси йил сўнггида ёки кейинги йил бошида Италияга йўл олиши белгилаб қўйилган. Болакайлар "Карпи" футбол академиясига бориб ўз маҳоратларини ошириб қайтишади.

Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини Тошкентда ўтказилган мусобақани кузатиб, "Odil Junior"нинг 2006 йилда туғилган тарбияланувчиси 4-рақамли ўйинчи Даниль Панфёровни "Карпи" футбол академияси раҳбариятига тавсия қилишларини маълум қилишди. Эртадан 2008 йилда туғилган футболчилар учун "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақаси старт олади. Шунингдек, бир ҳафта мобайнида машғулотлар ҳам ўтказилади. Ана шундан сўнг италиялик мураббийлар "Карпи"га кетадиган иккинчи ёш ўйинчини танлаб олишади.

Шуни айтиб ўтиш жоиз, Италияга бориб келадиган омадли икки нафар боланинг барча сарф-харажати "Tudor" савдо белгиси томонидан қопланади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика