Latest news

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Одил Ҳамробеков: "Ўтказиб юборилган голда барчанинг айби бор" News

Одил Ҳамробеков: "Ўтказиб юборилган голда барчанинг айби бор"

Кеча Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Тошкентнинг "Локомотив" клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси билан беллашди. Учрашувда "темирйўлчилар" ягона гол эвазига "аждарлардан" устун келди. Баҳсдан сўнг "Насаф" футболчиси Одил Хамробеков ўз фикрларини билдирди.



"Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. 2016 йил ҳисобидан ушбу кубокни қўлга киритишни истагандик. Менимча мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. "Локомотив" жамоаси таркибида тажрибали футболчилар бўлгани учун мағлубиятга учрагандирмиз.

Келаси йили совринларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бизда кўплаб вазиятлар бўлди аммо улардан унумли фойдалана ололмадик. Балки бу омад билан боғлиқдир. Жамоадошларим қўлидан келганча ҳаракат қилди, бунинг учун барчага раҳмат айтаман. Футбол жамоавий ўйин, унда бир киши хато қилмайди. Ўтказиб юборилган голда ҳамманинг айби бор", - дейди "Насаф" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков.


Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика