Latest news

21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  0 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда гол урди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  1 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  2 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  1 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  2 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  3 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0

Одил Ҳамробеков: "Насаф"га қарши мен учун ҳиссиётларга бой ўйин бўлади" News

Одил Ҳамробеков: "Насаф"га қарши мен учун ҳиссиётларга бой ўйин бўлади"

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков "Насаф" билан беллашувдан аввал ўз таассуротлари ҳақида ўртоқлашди.

- "Насаф" билан ўйин қизиқарли ўтади. Уларнинг икки ўйинини ҳам кўрдим. "Динамо" ва "Сўғдиёна"га қарши баҳсларда мухлисларга ёқадиган футбол намойиш қилишди. Ўйин услуби, комбинациялар уюштиришда фаол бўлишди. Ҳар бир ўйинчида собиқ жамоаси билан беллашувда ҳиссиётлар юзага келади. Бу жамоада узоқ йил фаолият олиб бордим. Мен учун ҳам ўзгача қизиқарли ва ҳиссиётга бой ўйин бўлади деб ўйлайман.

"Насаф" дастлабки турларда жуда яхши таассурот қолдирди. Жамоадан кўп футболчи кетган бўлишига қарамай, ёш футболчилар ўз ўйин услуби, ўзагини йўқотгани йўқ. Жамоа бу йил исталган клубга жиддий қаршилик кўрсатади ва мавсум якунида яхши натижага эришади.

"Пахтакор"га биринчи кунданоқ мослашиб кетдим. Чунки футболчиларнинг баъзилари билан терма жамоаларда, баъзилари билан "Насаф"да бирга ўйнаганман. Шу сабабли мослашиш жараёнида қийинчиликка дуч келмадим. Ҳамма билан жуда тез киришиб кетдим.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика