Latest news

10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   0 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  0 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  5 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10

Одил Ҳамробеков: “Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан” News

Одил Ҳамробеков: “Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан”

“Насаф”-“Тракторсози” (2:1) учрашувида жамоамиз футбол мактаби тарбияланувчиси, 18 ёшли Одил ҲАМРОБЕКОВ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, стадионга йиғилган минглаб мухлислар олқишига сазовор бўлди.
Эътиборли томони у Осиё чемпионлари лигаси мусобақасида дебют ўйинини ўтказаётганига қарамай, майдонда ўта ишончли ҳаракат қилди. Ўйиндан кейин “Насаф” устози бу футболчининг ҳаракатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳамробеков клуб расмий веб-сайтига ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- ОЧЛ баҳсларида оддий рақиб бўлмаслигини барча билади. Ўйин олдин рақибимиз иштирокидаги ўйинларни жиддий ўрганиб, мураббий барчамизга керакли кўрсатмаларни берган эди. Очиғи, асосий таркибда тушганимдан жудаям хурсанд бўлдим ва мураббийимиз кўрсатмаларини бекаму кўст бажаришга уриндим. Вазифам – рақиб ҳужумини майдон марказига яқин жойда “бузиш” эди.  Тўғри, биринчи бўлимда унчалик ўйинмиз қовушмади. Мавсумнинг биринчи расмий ўйини, қолаверса бир кун олдин ёққан ёғингарчилик туфайли майдоннинг ҳолатиям бизни бироз эҳтиёткорликка ундади. Аммо иккинчи бўлимдаги иккита тезкор гол бизга катта мадад бўлди. Шу боис иккинчи 45 дақиқаликда кўпроқ жамоа ҳужумларига ҳам қатнашиб турдим.

 
-Рақибнинг етакчи ўйинчиси Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Адрианик Теймурян билан майдонда бир неча маротаба тўқнаш келдинглар. У ҳақда қандай фикрдасиз?

 
-Илгари ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида қатнашган бўлсамда, ОЧЛ бу умуман бошқа савиядаги турнир эканлигига бевосита гувоҳ бўлдим. Тўғри, ўйин давомида кўп марта “Тракторсози” етакчисига қарши кураш олиб бордим. Бу каби тажрибали футболчиларга қарши ўйинлар мен учун мактаб вазифасини ўтаб беради. Бу каби ўйинларда жамоадошларимни қўллаб-қувватлаши мен учун муҳим. Кечаги уйинда улар бу борада менга катта ёрдам беришди.  Бунинг учун барчага раҳмат дейман. Насиб этса кейинги ўйинларда ҳам мураббийимиз ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика