Одил Ҳамробеков: "Кейинги босқич учун "айёрлик" қилиш қийин масала"
18 jan 2024 23:53
News
Одил Ҳамробеков: "Кейинги босқич учун "айёрлик" қилиш қийин масала"
Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Ҳиндистон учрашувидан кейин терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугунги ғалабадан ҳамма хурсанд. Бугунги ўйиндаги хатоларни кейинги ўйинга қадар тўрилаб, Австралияга қарши тайёргарлик кўрамиз.
Илк мақсадимиз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш эди. Ҳисобни ишончли кўринишга келтириб олганимиз ҳам ўйин темпини тушуришимизга сабаб бўлди.
Майдонга чиққандан кейин плей-оффдаги рақибни танлаш учун "айёрлик" ишлатиш қийин масала. Австралияга қарши ўйинда ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", — деди Ҳамробеков.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments