Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

"Odil Cup" -2016 энг яхши футболчилар тақдирландилар News

"Odil Cup" -2016 энг яхши футболчилар тақдирландилар

Кеча Наманган шаҳрида якунига етган, "Odil Cup" мусобақасининг сўнггида, икки авлод вакиллари сафида ҳаракат қилган энг яхши футболчилар рағбатлантирилдилар.

Унда, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоаси вакиллари эсдалик совғалар билан қатнашдилар.

Мазкур авлод вакилларини тақдирлаш "Нефтчи" жамоаси раҳбариятининг зиммасига тушди. Фарғоналиклардан, клуб раиси Рустам Абдуллаев, спорт ишлари директори Шерзод Раимжонов, бош мураббий Андрей Фёдоров ва катта мураббий Мурод Исмоилов иштирок этдилар.


2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ичида энг яхшилар:

Номинациялар қуйидагича кўриниш олди:

Энг яхши дарвозабон: Набиев Абдуҳамид ("Истиқлол") .

Энг яхши ҳимоячи: Ёқуббоев Юнусхон ("Баркамол").

Энг яхши ярим ҳимоячи: Маъруфжонов Абдулборий ("Asia").

Энг яхши ҳужумчи: Жўрабоев Асадбек ("Навбаҳор").

Бу ёшдаги футболчиларни "Навбаҳор" жамоаси вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирладилар. Унда клуб Вице-президенти Олимжон Қосимов, жамоа директори Ғанишер Исмоилов, мураббий Мустафо Байрамов ва футболчи Хайрулла Каримов қатнашдилар. 


2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ичида энг яхшилар:

Номинациялар қуйидагича кўриниш олди.

Энг яхши дарвозабон: Азимжонов Азиз ("БЎСМ-1").

Энг яхши ҳимоячи: Исмоилов Раҳматбилол ("Нефтчи").

Энг яхши ярим ҳимоячи: Мўминов Олимжон ("Косонсой").

Энг яхши ҳужумчи: Қаюмбоев Абдурасул ("Навбаҳор").

Номинациялардан ташқари, "Imkon Plyus" савдо бренди ҳомийлигида, яна тўрт кишига эсдалик дипломлари топширилди:

Биринчилардан бўлиб, турнирни бошидан охиригача катта ёрдам берган Наманган вилояти футбол федерацияси вице-президенти Баҳром Холмирзаевга, кейин "Навбаҳор" жамоаси матбуот котиби Шавкат Содиқовга. Турнир давомида ташкилотчиларга жуда катта ёрдам берган "Навбаҳор" жамоаси мухлисларига аталган дипломни Жаҳонгир Шарифий, Одил Аҳмедов томонидан қабул қилиб олди.


Шундай фарзандни оқ ювиб, оқ тарагани ва Ватан хизмати йўлида тўғри тарбия бергани учун, "Championat.asia" ва ўзбекистонлик футбол ишқибозлари номидан, Одил Аҳмедовнинг отаси, Олим акага фарзанди учун махсус диплом топширилди.


"Эл учун хизмат қилаётганидан бағоят хурсандман", - дея қисқа фикр билдирдилар, Олим ака Аҳмедов.

Хайрулла Холиқов ва Жасур Асланов.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика