Latest news

02:55АПЛ. МЮнинг мағлубиятлари давом этади, бу сафар "Ньюкасл" уларни таслим қилди  14 02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  9 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  2 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  8 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Одил Аҳмедовга янги чақириқ керак News

Одил Аҳмедовга янги чақириқ керак

Одил Аҳмедовни футболчилик пайтидан бери кузатиб келаман.

Футболни тугатганидан сўнг Одил Аҳмедов ЎФАда иш бошлади ва вице-президент этиб тайинланди. Лекин унинг янги иш жойидаги иши айнан нимадан иборат эканини билмайман. У футболчилик пайтида қайси клубда тўп тепмасин, доим мураббий кўрсатмасини бажарган. Ҳозир эса бирмунча мустақил фаолият олиб боряпти дея оламан.

"Нефтчи" - "Локомотив" баҳсини ёритиш учун "темирйўлчилар" билан Қўқонга борганимда Жавоҳир исмли йигит билан яқиндан танишдим. Футболнинг ашаддий ишқибози экан. Ўзаро кўп суҳбат қурдик ва мавзулардан бири Одил Аҳмедовнинг ЎФАдаги фаолиятига тақалди. "Ака, Одил Аҳмедовнинг ЎФАдаги ишига қандай қарайсиз?", деб сўради Жавоҳир мендан. Менда эса бу борада аниқ жавоб йўқ эди, чунки Одилнинг нима иш билан машғул эканини тўғриси билмайман. 

Аммо бироз ўйланиб миямга бир фикр келди ва буни Жавоҳирга айтдим. Одил Аҳмедов - кўнгли пок, зўр йигит, у футболимизнинг асл фидойиларидан бири, лекин янада ўзини кўрсатиши учун унга янги чақириқ керак дедим. Бу чақириқ қандай бўлишини қуйида тушунтиришга ҳаракат қиламан. 


Агар ЎФАни бир жамоа деб оладиган бўлсак, жамоа раҳбари ЎФА президенти Абдусалом Азизов. Футболчасига айтганда, жамоа бош мураббийи дея қолайлик. Маълумки, жамоада ҳамма бош мураббийга қулоқ солади ва футболчилар унинг кўрсатмасига биноан майдонда ҳаракат қилади. Мураббий танлаган стратегия, футболчилар борасидаги тўғри танлов ва тактика жамоани ғалабалар сари етаклайди. Ва якунда чемпион бўлади. 

Фикримча, ЎФА ҳам ғалаба қозониши учун ташкилот раҳбари барча юқори лавозимдаги ходимларни бир жойга йиғиб, уларга аниқ бир кўрсатма бериши лозим. Бу ўринда кимдир дарвозабон, ким ҳимоячи, кимдир ҳимоячи ва яна кимдир ҳужумчи вазифасини ўтаб беради. Бизни олдинда иккита катта мусобақа - Осиё Кубоги-2023 ва Олимпия ўйинлари-2024 кутаётганини ҳисобга олсак, бу ўринда ЭНГ КАТТА МАСЪУЛИЯТ Равшан Эрматов билан Одил Аҳмедов гарданига тушиши керак бўлади. 

Айтайлик, ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов Равшан Эрматов билан Одил Аҳмедовни кабинетига чақириб, улар билан суҳбат қуради ва якунда шундай дейди: "Равшан, сен бугундан бошлаб Ўзбекистон миллий терма жамоасига жавобгарсан. Мақсад - 2023 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида камига ярим финалга қадар етиб бориш. Бунинг учун нима керак бўлса, ҳаммасини ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоа бош мураббийи Сречко Катанец билан доим ўзинг мулоқотда бўласан, жамоадаги муаммолар ва камчиликларни ҳам сендан сўрайман. Осиё Кубогида натижа ўхшамаган тақдирда ўзинг жавоб берасан". 


ЎФА президентининг Одил Аҳмедов билан суҳбати ҳам тахминан шундай бўлади: "Одил, бугундан бошлаб Ўзбекистон олимпия терма жамоасига асосий масъул бўласан. Тўғри, натижа учун мураббий жавоб беради, лекин мен мураббийдан олдин сен билан гаплашаман. Мақсад битта: 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага бориш. Ўзбекистон тарихда ҳали Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. Бу эса сен учун ҳам янги имконият бўлади. Қолаверса, жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе билан терма жамоада бирга ўйнагансизлар ва ишонаманки, бир-бирингизни тушуниш ва муаммоларни биргаликда ҳал қилиш қийин кечмайди. Биз нима қилиб бўлса-да, Олимпиадага боришимиз шарт. Сен эса бу вазифани бажаришда асосий жавобгар шахс бўласан. Жамоада қанақа муаммо бўлса, тўғридан-тўғри менга келиб айтасан, ўз навбатида мен ҳам камчиликларни бартараф этишга ёрдам бераман. Бу йўлдаги ишинг июнда ўзимизда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатидан бошланади". 

Хуллас, футболнинг ашаддий шинавандаси Жавоҳирга Одил Аҳмедов янги маррага чиқиши учун унга конкрет вазифа топширилиши керак, шунда бу ўзи учун ҳам янги чақириқ бўлади ва бундан илҳомланиб енг шимариб ишга киришади дедим. Жавоҳир эса "Ҳа, ака, гапингиз тўғри" деб қўйди. 

Энди тўғрими-нотўғрими, билмайман. Лекин Одил Аҳмедов Олимпия терма жамоамизга масъул этиб тайинланса ва у фақат олимпиячилар билан машғул бўлса, уйқуга ётганда тушида Эйфель минорасини кўриб, эрталаб уйғонганда кўз олдида "Стад де Франс" гавдаланса, ўйлайманки, Ўзбекистон 2024 йил Парижга бориши учун борини беради. 

Хайрулла Холиқов.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика