Latest news

17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  0 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 1:0 (матнли трансляция)  3 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  16 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  7 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1

Одил Аҳмедов: "ЖЧ-2018га чиқсак бутун Ўзбекистонда байрам бўлади" News

Одил Аҳмедов: "ЖЧ-2018га чиқсак бутун Ўзбекистонда байрам бўлади"

"Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "СЭ" нашрига нима учун "Анжи"да кўп ўйнагани, Россия чемпиони таклифини рад қилгани ва бутун Ўзбекистон нимани орзу қилаётгани ҳақида айтиб ўтди.
"АНЖИ"

– Осиё Кубоги-2011дан сўнг "Пахтакор" ва араб клублари ўртасидаги келишувни рад қилиб Россия клубига ўтганингиз ростми? Якунда "Анжи"да пайдо бўлгандингиз.


– (Кулиб.) Шунга ўхшаш ҳолат рўй берган. Менда иккита вариант бор эди – БАА ва Саудия Арабистонидан. Осиё кубоги Қатарда бўлиб ўтганди, биз учинчи ўрин учун баҳсда ютқазиб қўйгандик. Жуда хафа бўлиб Тошкентга қайтганман. Якунда мен Россияга ўтганман. Айнан шу ерда ўйнашни истардим.

– Нима учун? Кўп футболчилар БААда ўйнашни исташадику. У ерда яхшигина маош беришади.

– У ерда футбол ўзгача. Ҳақиқий эркаклар ўртасидаги кураш йўқ, барча жамоалар ўйинни тўпни эгаллаб туриш ва индивидуал ҳаракатлар устига қуришади. У ерда дриблинг ва финтларни севишади, "подкат"ларни эмас.



– Ўйлаб кўрса ёмон эмаску.

– Тўғри, лекин бутун дунёда бошқача ўйнашади. Хатто Осиёда ҳам, фақат Европада эмас. Ўйлашимча, БААда ўйнашга улгураман, Россияга ўтишга кеч қолишим мумкин эди.

– "Пахтакор" сизни ижарага бердими?

– Ҳа, аммо "Анжи" тез орада тўлиқ сотиб олиш борасида мурожаат қилди. Ўша вазиятда мени кетишимга қаршилик қилишмагани учун Тошкент клубига раҳмат айтаман. Улар менга Россияда ўйнаш имконини беришди.

ЭТО’О

– Барчани ажаблантириши мумкин бўлган клубга ўтганингизга дарров билдингизми?


– Ҳа. Биринчи Роберто Карлос келди, кейин – Жусилей ва Тарделли, "Краснодар"дан Лахияловни қайтаришди, сўнгра "Андерлехт"дан Буссуфа сотиб олинди. Ёзда – Это’О, Жирков, Габулов, Самба каби футболчилар келишди. Деярли барча трансфер бозори вақтида Махачқалъага юлдузлар келаверди.

– Кўпчиликнинг дарди пул эди.

– Жамоа ичида бу ҳақда эмас, ғалабалар ҳақида ўйлар эдик. Энг катта мақсад – чемпион бўлиш эди. Бундай клубда кўпчилик ютиш учун ҳам ўйнади.

– Ким кўпроқ эсда қолди – Это’О, Роберто Карлос, балки, Жирков ёки Денисов?

– Это’О, албатта, ўз ҳаракатлари билан ҳайрон қолдирди. У жамоани бирдамликка чақирди. Клуб маъмурида уй йўқ эди, Самуэль буни билиб қолиб Махачқалъада уй олиб берганди. Унинг ташаббуси билан мукофот пулларидан оз-оздан ташашиб клуб ишчиларига ёрдам берарди. Это’O шундай нарсаларга кўп аҳамият берарди.



– Денисов машғулотлар вақтида Это’О билан уришиб қолгани ҳақида хабарлар чиққанди. Айтишларича русча гапирмайдиган футболчилар сизларни атайин жароҳат олишингизни исташган экан.

– Бундай нарса бўлмаган. Сиз айтган нарсалар тўғри эмас.

– Гус Хиддинкдан қандай хотиралар қолди?

– Яхши, позитив инсон. Ўз атрофидаги яхши муҳит ярата олади. Мен учун у катта мураббий.

– Нима учун "Анжи" 2012/13 йилги мавсумнинг маълум қисмида, 11та ўйинда 12 очко олиб учинчи ўринни эгаллади?

– Барча жамоада ҳам ёмон давр бўлади. Ўша пайтда "Анжи"да айнан шундай давр эди.

– Кўпчилик бунга айбдор сифатида Хиддинкни кўрсатишганди. Қишки йиғинларни нотўғри ўтказган дейишади.

– Йўқ, шунчаки ўша пайт ўйинимизда пасайиш бўлганди. Баҳорги илк ўйинларни омадсиз ўтказдик. Кейин очко келтирадиган ўйин намойиш эта олмадик. Яхшиям ҳеч бўлмаса медалларни қўлга киритгандик.

КЕРИМОВ

– Тез орада "Анжи" лойиҳаси якунига етди. Жамоа буни сезармиди ёки барчаси бир кунда рўй бердими?


– Бир кунда. Бир кун олдин барчаси оддий эди, "Крилья"ни мағлуб эта олмаганимиздан кейин янги ҳаёт бошланганди.

– Икки ҳафта ичида "Анжи"ни 10лаб футболчилар ва тарк этишди. Сиз эса қолдингиз?


– Клуб ва унинг хўжайини туфайли шундай қилдим. Менга одамлар яхши муносабатда эдилар, муаммо пайдо бўлганида шундай кета олмасдим.

– Кетаётганлар билан хайрлашиш қандай кечганди?

– Барчадан "Анжи"да қолиш ёки қолмасликни аниқлаб олишни сўрашди. Янги ҳаёт бошланганини, энди қийин бўлишини барча биларди. Агар кимгадир таклиф бўлса яширмасликни сўрашди. Варианти бор бўлган ва кетишни истаганларни қўйиб юборишди.



– Керимов "Анжи" лойиҳаси тугатилганидан сўнг жамоа билан учрашганмиди?


– У шахсан вазиятни тушунтирганди.

– Нималар деганди?

– Клубни ривожлантириш усулини ўзгартиришга қарор қилганини айтган. Ортга қадам ташлаб кейин олдинга қадам ташлашини маълум қилганди. Ушбу йўлни бирга босиб ўтишни истаганлар клубда қолиши мумкинлигини айтганди.

– Якунда сиз ҳам клубдан кетдингиз.

– "Анжи" якунда премьер-лигани тарк этган. Барча кетиш кераклигини тушуниб турарди.

ГАЛИЦКИЙ

– ЦСКА сизга таклиф билан чиққанди, аммо якунда Натхони сотиб олишганди. Нима учун ЕЧЛда ўйнайдиган клубга ўтмадинигз?

– Клуб президенти туфайли.

– Сергей Галицкийми?

– Ҳа. У мен учун кўп нарса қилган. Айнан у мени клубга таклиф қилганди. Буни рад қила олмадим.

– Галицкий томошабоп футболни яхши кўради. Унинг мақсади доим битта - аввал чиройли ўйин, кейин натижа. Россия футболи ҳақида нима дея оласиз?

– Бу ерда кескин курашлар жуда кўп. Ҳар бир ўйин – ҳақиқий жанг. Индивидуал кучли футболчилар жуда кўп.



– "Краснодар" бундай "жанг"ларда қандай омон қолади?

– Бизда ҳам ўз услубимиз бор, биз ҳам керак бўлса кескин ўйнай оламиз.

– Краснодарнинг иқлими жуда ўзгача. Қарор қабул қилаётганда буни ҳам инобатга олганмисиз?


– Оилам хурсанд бўлган. Болаларим менга қараб шундай дейишди: Дада, биз энди худди Тошкентда яшаётгандекмиз. Краснодар, албатта, Тошкент эмас, аммо қишда иссиқ.

– Турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз бирга саёҳат қилишадими?

– Улар доим мен билан бирга. Катта ўғлим 4, кичкинаси 2 ёшда.

ҚОСИМОВ

– Ўзбекистон терма жамоасини "Алания" сафида Россия чемпиони бўлган, бизнинг яхши танишимиз Миржалол Қосимов бошқариб бормоқда. У ўйинчи сифатида жуда кучли эди? Мураббий сифатидачи?


– Қаттиқўл, талабчан. Ўзбекистонда Қосимовнинг авторитети жуда катта.

– Нима учун икки карра Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров Россияга ўтмаяпти?

– Менимча, Серверга Осиёда ўйнаш ёқади. У Кореяда учинчи клубга ўтди, икки йил Саудия Арабистонида ўйнади. Ҳамма ҳам Европа ва Россияга ўтишни истамайди. Осиёда ҳам кучли футболчилар бор, барча ҳам янги саргузаштларни ёқтирмайди. Осиёда яхши маош беришади.



– Қишда Австралияда Осиё Кубоги бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа ҳақида гапириб беринг?


– Жуда қизиқарли мусобақа, ташкилотчилик яхши, кўплаб томошабинлар, ТВ орқали сифатли футбол. Ҳар бир жамоада кучли футболчилар бор. Мусобақа жуда яхши ўтди. Фақат Ўзбекистон Кореяда ютқазиб қўйиб ярим финалга чиқа олмагани ёмон бўлди. Бироқ бизда ҳам ютуқлар бор. Ўсмир ва ёшлар терма жамоаларимиз Жаҳон чемпионатларининг доимий иштирокчилари бўлиб келишмоқда. Ўзбекистон ёш футболчиларни тарбияламоқда, яқин орада кучли ўйинчилар етишиб чиқади.

– Аммо миллий терма жамоа ЖЧ финал босқичига чиқа олмаяпти. Нима халал бермоқда?

– Бутун халқимиз бизни Жаҳон чемпионатига чиқишимизни кутмоқда. Чиқа олмаслигимизнинг сабабини билмайман. Баъзан бизга омад кулиб боқмаяпти. Баъзида кўп очко тўплаймиз, аммо биздан кўпроқ очко тўплаган жамоа пайдо бўлади. Баъзида эса Иорданияга пенальтилар сериясида 8:9 ҳисобида мағлуб бўламиз ёки ФИФА Баҳрайн билан ўйинни бекор қилади. Аммо биз ўзимизга ишонамиз. Умид қиламанки, 2018 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа оламиз. Саралашни ёзда бошлаймиз. Агар буни уддалай олсак бутун Ўзбекистонда катта байрам бўларди.

– Агар "Краснодар" Чемпионлар лигасига чиқса, Тошкент ва сиз туғилган Наманганда бунга эътибор бўладими?

– Албатта. Наманган "Краснодар"га мухлислик қилади, бутун Ўзбекистон эса Россия футболини диққат билан кузатиб боради.


Нарзулла Сайдуллаев таржима қилди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика