Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Одил Аҳмедов ва Тошкент шаҳар чемпионати News

Одил Аҳмедов ва Тошкент шаҳар чемпионати

Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясининг матбуот хизмати ўз пайтида пойтахт лигасида тўп тепган, кейинчалик машҳурликка эришган футболчилар билан суҳбат уюштиришни бошлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, ҳозирда Хитойда фаолият олиб бораётган Одил Аҳмедов 13 ёшида Тошкентга кўчиб келган. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, биринчилардан ҳозирги Республика Олимпия захиралари Коллежига ўқишга кирган. Бу ҳақда у шундай хотирлайди:


- Интернатда Баҳодир ака Каримов ва Григорй Колосовский қўл остида катта бўлдик. Колосовский энди иш ўрганаётган мураббийлардан эди. Баҳодир акани эса тажрибаси катта бўлиб, у кишидан кўп нарса олдик.

Бевосита шаҳар чемпионатига тўхталсам, бу болалар ўртасидаги энг зўр чемпионат. Катта футбол остонасида, ҳар якшанба бўладиган бу мусобақа бизнинг фаолиятимизда катта ўрин тутган. Биз якшанбани ҳар қандай байрамдан кўпроқ кутар эдик.

Интернат ва рақиблар ҳақида

Легионерликка айнан интернатда ўқиш орқали кўникканмиз. Ёш боламиз, уйимиздан анча узоқда. Ҳозирга ўхшаб бир деганда етиб олиб бўлмайди. Соғинч кучли бўларди. Лекин меҳнат қилишимиз кераклигини яхши тушунганмиз. Ундан ташқари, у ердаги муҳит жуда аъло даражада бўлган. Кейинчалик Ўзбекистон терма жамоасида мухлислар меҳрини қозонган кўпчилик билан бирга истиқомат қилардик.

Рақибларимиз ҳам кучли эди. “Пахтакор“, “Сергели“, “Трактор“, “Чиғатой“ каби командалар бўларди. Анзур Исмоилов, Фарҳод Тожиев, Азиз Ҳайдаров. “Сергели“ дарвозасини Лобанов қўриқларди. Яна кўпчилик кейинчалик ўйнаб кетишди.



Шу фурсатдан фойдаланиб, Тошкент шаҳар чемпионатида тўп тепаётган ёш укаларимга омад тилайман. Сизларга ҳам, бизнинг йўлимизни бериб, МТЖда шарафини муносиб ҳимоя қилишингизни тилайман.



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика