Latest news

19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  0 19:02Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум". Таркиблар маълум  5 18:58Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  12 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  3 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0

Одил Аҳмедов: "Ўзбекистон Россияга бора олади" News

Одил Аҳмедов: "Ўзбекистон Россияга бора олади"

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов FIFA.COM сайтига интервью берди.

"Биз 2018 йилда Россиядаги мундиалга бора оламиз. Орзуимиз ушалиши ва илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Биз гуруҳдаги ҳар бир жамоа билан ўйнаб чиқдик. Энди жавоб баҳслари бўлади. Уларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Одил Аҳмедов.

"Эрон ва Жанубий Корея Осиёнинг энг кучли жамоалари. Аммо улар билан ўйинларда ғолиб чиқишимиз мумкин эди. Афсуски имкониятни бой бердик. Олдинги мағлубиятлар бизга дарс бўлиши керак. Ишонч билан ўйнасак ғалаба қозонамиз. Олдиндаги 4та ўйинда ғалаба қозонсак Россияга борамиз", - дейди терма жамоа сардори.



"Ўз вақтида "Анжи" сафида Это'О ва Роберто Карлос билан ўйнаганман. Уларнинг иккаласи ҳам ажойиб ўйинчилар ҳавас қилса арзийдиган футболчилар. Бу футболчилар орқали мен янада профессионал бўлдим. Россия чемпионатидаги фаолиятим орқали мен катта тажриба ва билимларга эга бўлдим. Премьер-лигада жаҳон юлдузлари ўйнашади. Шу боис клублар ўртасидаги рақобат жуда юқори. Бу ерда айниқса жисмонан кучайишга эришдим", - дейди ўзбекистонлик футболчи.

"Мен Жаҳон чемпионатига боришни жуда хоҳлайман. Сабаби мундиал Россияда бўлади. Фақат бу сафар Ўзбекистон терма жамоаси сафида бу ерда ўйнашни истайман. Бу ажойиб бўларди", - дейди Одил Аҳмедов FIFA.COM сайтига.



Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating: +55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика