Latest news

02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  7 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  22 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галасарой" эса йирик ҳисобда зафар қучди  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  7 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  123 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  1 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14

Одил Аҳмедов: "Ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт" News

Одил Аҳмедов: "Ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ФИФА расмий сайтига интервью берди.

1994 йилдан бери ФИФА аъзоси ҳисобланадиган Ўзбекистон мунтазам жаҳон чемпионати саралаш баҳcларида иштирок этиб келяпти. Лекин ҳал қилувчи паллада уларга нимадир етмай қолади. Масалан, охирги ЖЧ саралаш босқичини ёдга олайлик. Тошкентда Жанубий Корея билан баҳсда Ўзбекистонни исталган ҳисобдаги ғалаба қониқтирарди. Ҳатто 1:0 ҳам Ўзбекистонни мундиалга олиб чиқарди, лекин ўйин дуранг билан якунланди. 

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоасининг асосий мақсади 2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш ҳисобланади. Аммо биринчи ўйинда ҳеч ким кутмаган натижа рўй берди, терма жамоа Фаластинга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. 31 ёшли Одил Аҳмедов ФИФА расмий сайтига интервью берар экан, мақсадга эришиш учун олдинги хатоларни такрорламаслик кераклигини айтиб ўтди: 

- "Албатта, бош мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш ҳисобланади, бунинг учун эса яхши ўйин кўрсатган ҳолда ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз шарт. Биз ҳар доим саралаш баҳсларини кўтаринки кайфиятда бошлаганмиз, лекин бу гал биринчи ўйинда бундай бўлмади. Мағлубиятдан хафамиз, аммо ҳали ҳаммаси олдинда. Вазиятни ўнглаш учун жуда яхши имкониятга эгамиз". 

Фаластиндан учралган мағлубият Эктор Купернинг истеъфо беришига сабаб бўлди. Эндиликда жамоани яна маҳаллий мутахассис Вадим Абрамов қабул қилиб олди. Терма жамоани шу ойда иккита ўйин кутяпти: уйда Яман ва сафарда Сингапур билан. Ўзбекистон ҳар иккала учрашувни ғалаба билан якунласа жадвалнинг юқори қисмига кўтарилиб олади ва ноябрда Саудия Арабистонига қарши баҳсдан олдин қулай имкониятга эга бўлади. 

- "Жаҳон чемпионатига чиқиш ҳар бир жамоанинг ўзига боғлиқ. Биз ҳеч кимни камситмаслигимиз, ҳар бир рақибга ҳурматда бўлишимиз лозим. Бу хоҳ Саудия Арабистони ёки бошқа учта жамоа бўлсин", - дейди Аҳмедов. 

Одил Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун жуда муҳим футболчи. У 12 йилдан бери терма жамоада тўп тепиб келяпти ва бунгача учта жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этган. Аҳмедов ЖЧ саралаш ўйинларида ҳозирча 9та гол урган, аввалги сафар Қатар дарвозасига киритган голи ҳам жуда чиройли чиққанди. 

- "Мақсадимиз аниқ: жаҳон чемпионатига чиқиш, - дейди фаолиятини Хитойда давом эттираётган футболчи. - Мен "Шанхай СИПГ" сафида иккита ажойиб мавсумни ўтказдим ва ўтган йил Хитой Суперлигасида чемпионликни қўлга киритдик. Энди бўлса терма жамоа билан зафар қучишни, яъни жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайман. Жамоамиз яхши футболчилардан ташкил топган, бизда бир нечта иқтидорли ёшлар бор. Албатта, келажакда нима бўлишини айтиш қийин, лекин ҳар доим энг яхшисига умид қилиш керак".

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика