Одил Аҳмедов: “Олдинги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка уриндик”
20 nov 2019 16:06
News
Одил Аҳмедов: “Олдинги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка уриндик”
- Биринчи галда ўйин таасcуротлари билан ўртоқлашсангиз...
- Ўйинни назорат қилишимиз керак эди, бунга эришдик деб ўйлайман. Тезкор гол уриб олганимиз фойдамизга ишлади. Дарвозани ишғол қилганимиздан сўнг бўш зоналар пайдо бўлди. Улардан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Умуман бундай ўйинларда кўпроқ гол уришимиз керак эди.
- Биз ҳам сизга шу савол билан мурожаат қилмоқчи эдик. Саудия билан ўйинда натижани ўйлаб туриб, Фаластинга қарши тўплар нисбатини яхшилаб олишга эътибор беришимиз керак эди. Худдики жамоа мураббийнинг кўрсатмасига биноан тўп тепгандек бўлди. Бу айнан мураббийнинг кўрсатмасимиди ёки ўйиндан келиб чиқиб шундай йўл тутилдими?
- Энди бу футбол. Кўплаб вазиятлар яратдик, кўрдингиз. 1-0 қалтис ҳисоблиги учун, иккинчи голни уришга ҳаракат қилдик. Барибир руҳият деган нарса бор. Орқароқда хатосиз ўйнашимиз талаб этиларди. Йигитлар ўтган сафарги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка уринишди.
Comments