Одил Аҳмедов Намангандаги "Odil Junior" мактаблари тарбияланувчилари билан учрашди
21 dec 2017 16:00
News
Одил Аҳмедов Намангандаги "Odil Junior" мактаблари тарбияланувчилари билан учрашди
Клубидаги мураббийни ўзгариши натижасида, режалари ўзгариб ортга тезроқ қайтиши маълум бўлган бўлсада, Одил Аҳмедов ўзи бошлаган ишни кузатиб бориш мақсадида Наманган ва Тўрақўрғондаги футбол мактабига ташриф буюрди. Аввалига у 2004 йилда таваллуд топган футболчилар билан кўришди. Кейин эса 2005-2010 йилларни жамлаган Тўрақўрғондаги мактабда бўлиб, болажонлар билан суҳбатлашди.

Яқинда Италиянинг "Карпи" жамоаси билан шартнома имзолаган клубнинг 2018 йилги режаси улкан. Аввало 2004 йилда таваллуд топган футболчилар илк сафарларига тайёргарлик кўрадилар. Қолган ёш тоифа вакиллари ҳам имкон қадар сифатли турнирларда иштрок этадилар.
2018 йилдан бошлаб пойтахтдаги футбол клубида фаолият олиб бораётган мураббийлар Наманганда ҳам машғулот ўтказадилар. Аҳмедов Хитойга кетишидан аввал пойтахтдаги "Odil Junior" тарбияланувчилари билан ҳам учрашади.

Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Comments