Latest news

19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  23 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  11 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  12 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4

Одил Аҳмедов: “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан барча юртдошларимизни табриклайман” News

Одил Аҳмедов: “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан барча юртдошларимизни табриклайман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш гуруҳ босқичи доирасида Сурия термаси билан тўқнаш келди. Учрашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳсдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

“ЖЧ 3-саралаш гуруҳ босқичида илк ўйиндаги ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Сурия термасига қарши жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Майдоннинг ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди. Биз ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик. Лекин энг асосийси натижа, 3 очкони қўлга киритдик. Футболда ҳар хил вазият бўлади, Сурия ҳимоявий ўйин кўрсатди. Рақибимиз ҳимояга ётиб олгани учун дарвозагача боришга қийналдик. Ҳозирги замонавий футболда тезкор қарши ҳужумда гол урилади. Сурия бизга бундай имкониятни тақдим этмади, шунинг учун ҳам биринчи бўлимда гол ура олмадик. Биз бор эътиборимизни Сурияга қарши ўйинга қаратган эдик. Сурия тўсиғидан ҳам ўтиб олдик, энди Қатар терма жамоасини ўрганишни бошлаймиз. Насиб қилса Қатардан 3 очко билан қайтамиз. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги учун ҳам биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Мана шу улуғ байрам билан юртдошлиримизни табриклайман”, - дейди Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика