Latest news

02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  1 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  11 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  30 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  3 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  13 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  8

Одил Аҳмедов: "Мен қарзимни узмай қўймайман" News

Одил Аҳмедов: "Мен қарзимни узмай қўймайман"

Наманган вилоятида ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган "Одил Аҳмедов" футбол академияси ҳақида хабар бердик.

Жароҳат туфайли Тошкентда ушланиб қолган Одил Аҳмедов кеча клуби сафидаги ўйинни ўтказиб юборди. Хитойга кетишидан олдин бугун футболчи билан қисқача суҳбатлашдик. Суҳбат асосан, Аҳмедовнинг водий учун очаётган академияси ҳақида бўлди.

"Эрондан қайтгач бурнимни операция қилдирдим. Шунинг учун ҳам Хитой чемпионатида тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Анчадан бери қийнаб келаётган муаммодан холис бўлганим яхши бўлди. Ҳозир ҳолатим анча яхши", - дея гап бошлади Аҳмедов.

- Одил, бугун Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда фаолият бошлаш арафасида турган академиянгиз ҳақида ўқиб хурсанд бўлдик, шу ҳақда батафсил ахборот берсангиз...
- Водий футболи тарбияланувчиси ва Наманган фарзанди сифатида водийлик истеъдодларга имкон беришни вазифам деб билдим. Бу лойиҳани биринчи бўлиб Наманганда бошлаймиз. Кейин қизиқиш бўлса, водийнинг бошқа вилоятларида ҳам уни амалга оширамиз. Ниятимиз, водий фарзандларини узоқларда сарсон бўлишининг олдини олиб, пойтахтдаги савияни водийга олиб кириш. Лойиҳамизни қўллаб-қувватлаётгани учун, вилоятимиз ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевичга раҳмат айтиб ўтиш бурчим. У кишининг қўллаб-қувватлаши натижасида шаҳримиздаги спорт коллежи футбол бўлимида катта иш бошлаш арафасида турибмиз", - дейди Одил Аҳмедов.

- Танлов ҳайъат аъзолари қаторида кимларни кўрамиз, умуман танловни адолатли бўлиши йўлида қандай ишлар амалга оширилади?

- Бу лойиҳани амалга оширишдан мақсад даромад кўриш эмас, шундай экан, у ерда энг зўрлар жамланиши керак. Болалар футболида ўз ўрнига эга мутахассислардан Дилшод Нуралиев, бугунги кунда МТЖда фаолият олиб бораётган сербиялик мутахассис Деян Журжевич ва водийдаги мутахассисларни жалб этамиз. Ҳеч қандай таниш-билишга ўрин қолдирмаймиз. Ҳужумчиларга баҳо беришда Анвар Солиевнинг маҳорати ҳам асқотади.


- Энг яхшиларни йиғиш бу битта масала, уларни юқори савияга олиб чиқиш бўйича қандай режаларингиз бор?
- Барчангизга маълум, Россияда "Краснодар" клубида фаолият олиб бордим. Айни пайтда бу жамоанинг академияси Европадаги энг яхшилардан бири. Улар билан албатта ҳамкорликни йўлга қўямиз. 13 ёшгача "Odil Junior" филиаллари орқали футболчиларни тоблаб борамиз. Шундан кейин у ердаги энг яхшиларни водийдаги коллежларга жойлаб, назорат қиламиз. Асосий мақсад мураббийларнинг малакасини юқори чўққига олиб чиқиш. Спорт инвентарлари ҳам замонавий бўлиши керак ва энг муҳими Республика бўйлаб ўтказиладиган мусобақаларда доимий иштирок этишни таъминлашимиз керак. Бу борада ўз ҳиссамни албатта қўшаман. Водий лигасини тузиш орқали, катта марраларни забт этамиз. Яна бир нарсани қўшимча қилмоқчиман, биз янги иш бошлаяпмиз. Ота-оналар ўз фарзандларини бизга ишониб топширсалар, 4-5 йил ичида натижа беришни бошлаймиз. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси орқали насиб қилса миллий терма жамоагача йўлни босиб ўтамиз.

- Водий клубларининг бугунги ҳолати ҳақида нима дейсиз?

- Авваллари водийнинг барча жамоаларида маҳаллий футболчилар фаолият олиб борарди. Улар биз учун ҳақиқий юлдуз саналарди. Ҳозир водий клубларида маҳаллий футболчилар жуда камайиб кетди. Табиийки пул билан муаммо бўладиган бўлса, улар жамоани тарк этадилар. Бу футболнинг ёзилмаган қонуни. Водийлик футболчиларни тоблаш орқали, уларга ўз вилоятларига бўлган ҳурматни уйғотамиз ва қийин паллада ҳам ўз жамоаларига содиқ қолишларини ўргатамиз. "Кетсанг, четга кет!" шиори остида фаолият олиб борамиз.

- Бугунги болалар футболи ҳақида нима дейсиз?

- Яқинда Тўрақўрғондаги "Odil Junior" мактабига "JFL Tashkent" билан ҳамкорликда испаниялик мутахассис Кико Зунига ташриф буюрди. У ўзбекистонлик футболчиларнинг маҳоратини кўриб лол бўлганини айтиб ўтди. Бу ҳам бизга яна бир бор лойиҳамизга жиддий эътибор қилишга ундади. Ниятим, водийнинг барча туманларида "Odil Junior"нинг филиалини ташкил қилиб, у ердан энг яхшиларни ҳудудлар бўйича жамлаш. Бизда ҳамиша яхши болалар бўлган. Уларни авайлаб ўстиришимиз керак. Ҳар бир туманда ўз филиалимизга эга бўлганимиздан сўнг мен водий лигаси дастури устида ишлайман. Энг катта лойиҳамиз мана шу бўлиши керак. Унга қадар ҳокимият томонидан ажратилаётган ҳудудда "Odil Junior" учун махсус арена қуриш ниятидаман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида нима дейсиз...

- Терма жамоаси сафида Сиз учун майдонга тушаётган футболчилар жуда кўп. Улар тиним билмай машғулот қилишади. Илтимос, бизни қўллаб-қувватланг! Лекин мен тўхтамайман, ўзим чиқа олмасам ҳам, шу ёшлар билан жаҳон чемпионатига чиқамиз. Мен Ўзбекистон олдидаги қарзимни узмасдан қўймайман.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.

Rating: +73   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика