Latest news

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  0 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  7 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  8 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  11 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Одил Аҳмедов: «Майдонда номлар эмас футболчилар ҳаракат қилишади» News

Одил Аҳмедов: «Майдонда номлар эмас футболчилар ҳаракат қилишади»

Миллий жамоамиз Сеул шаҳрида Жанубий Корея термасига қандай қаршилик кўрсатади? Табиийки, бўлажак ўйинга қизиқиш жуда юқори. Бунга гуруҳдаги айни ҳолатни сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.

Лекин ҳар бир турдан сўнг умумий вазият тамомила ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, жамоамизнинг кореялик футболчилар билан алоҳида ҳисоб-китоблари бор. Умидвормизки, вакилларимиз корейсларга қарши учрашувларга боғлиқ барча нохуш анъа­наларга ниҳоят, барҳам беришади. Биз муҳим ўйин олдидан терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедовдан эксклюзив интервью олдик.

- Одил, олдинда жамоамизни ўта масъулитли ўйин кутиб турибди. Учрашув икки томон учун ҳам бирдек муҳим. Терма жамоа сардори сифатида шахсан сиз Сеулдаги учрашувдан нималарни кутяпсиз?


- Албатта, ижобий натижа. Шунга яраша, тайёргарлик кўряпмиз. Ҳа, ўйиннинг аҳамияти юқори. Шахсан мен яхши натижа билан қайтишга ишоняпман. Тўғри, осон бўлмайди. Лекин иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Шу кунгача Корея майдонида ўтказилган ўйин­ларга боғлиқ статистикамиз жуда пастлигини биламан. Дейлик, у ерда бирор марта ғалаба қозонмаганмиз. Демак, ушбу ёқимсиз ҳолатни бузишга ҳаракат қиламиз.

- Сизнингча, кореяликларни ниманинг эвазига мағлуб этиш мумкин?


- Биринчи галда, ишонч керак. Тенг кучли жамоалар ўйинида айнан ишонч руҳи биринчи ўринга чиқади. Руҳий томонлама яхши шайланиш ҳам муҳим. Жамоамиздаги ҳар бир футболчи ўз имконияти даражасида ўйнаса, ўйлайманки, мақсадга эришамиз. Зеро, футбол - жамоавий ўйин.

- Жанубий Корея термаси ихтиё­рида Европанинг кўзга кўринган клубларида ёрқин ўйин намойиш этаётган легионерлар бор. Қолаверса, учрашув ўз бағрига 60 минг­дан кўп мухлисни сиғдирадиган муҳташам стадионда бўлиб ўтади. Бу ҳолатлар футболчиларимизга қўшимча босим юкламасмикан?


- Аёнки, майдонда номлар эмас, футболчилар ҳаракат қилишади. Ҳар­қалай, юлдузли таркиб доим ҳам ғалабани кафолатламайди. Ўйинга қайси жамоа яхши тайёргарлик кўрса, ўша муваффақиятга эришади. Стадиондаги муҳитга келсак, бу катта муаммо туғдирмаса керак. Ахир бундай аренада биринчи марта ўйнамаймиз. Майдонга тушганингиздан кейин четдаги воқеликлар учун кўзингиз кўр,  қулоғингиз кар бўлиши шарт.

- Агар ғалаба қозонсак, асосий рақибларимиздан бири ҳисобланган корейслардан 5 очкога ўзиб кетамиз, акс ҳолда...


- Нафақат футболчилар, балки мураббийлар ҳам бу ҳолатни тушуниб туришибди. Очкосиз қайтишга асло ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир футболчи 6 очколик ўйиндек қараладиган бундай учрашувларда масъу­лиятни икки ҳисса ошириши керак.

- Бундан 4 йил аввалги ЖЧ саралаш босқичида ҳам Ж.Корея термаси билан ўйнагандик. Ўша жамоа ва ҳозиргиси ўртасида фарқ борми?

- Ўзига яраша ўзгариш йўқ эмас. Масалан, бу галги саралаш  баҳслари аввалгиларига қараганда, қизиқарлироқ тус оляпти. Қайсидир маънода бироз кутилмаган натижалар ҳам кузатиляпти. Хусусан, корейслар 4та ўйинда 5 очко йўқотишди. Осиёда футбол жадал суръатлар билан ўсиб боряпти. Лекин умумий олганда, Корея футболи ҳамиша ўз анъаналарига содиқ қолган.

- Энди клубингиз ҳақида: Тошкентга келишингиздан аввал Вадим Афониннинг жамоаси - «Оренбург» билан ўз майдонинг­ларда дуранг ўйнадинглар...


- Биз 3та мусобақада иштирок этяпмиз. Бу ҳар қандай жамоа учун осон эмас. Ҳар 2-3 кунда ўйнашга тўғри келяпти. Боз устига, узоқ парвозлар толиқтириб қўяди. Менимча, «Оренбург» билан ўйинда чарчоқ аломатлари сезилиб қолди. Ўйинларга тикланиш осон кечмаяпти.

- «Краснодар»нинг ЕЛда гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ҳаммаси ўз қўлимизда. Гуруҳ доирасидаги қолган 2та ўйинда ғалаба қозонсак, «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритамиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика