Latest news

13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5

Одил Аҳмедов “Локомотив” тарбияланувчилари билан учрашди News

Одил Аҳмедов “Локомотив” тарбияланувчилари билан учрашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппинга жўнаб кетишидан олдин терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари билан учрашди.

Одил Аҳмедов Сайдулла Турсунов мураббийлик қилаётган “Локомотив-2005″ футболчиларининг машғулотини кўриш учун Лабзакдаги машғулот майдонига ташриф буюрди. У ерда моҳир ярим ҳимоячини “Локомотив” жамоаси бошлиғи Қобил Юнусов, футбол мактабимиз директори Эркин Саидов ҳамда мураббийлар Сайдулло Турсунов ва Суннат Рўзиев кутиб олишди.

Одил Аҳмедовдек футболчи билан учрашув ёш болакайларда илиқ таассурот қолдирди. Улар Аҳмедовга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди, шунингдек бирга суратга тушишди. Маълумки, “Локомотив” футбол мактаби ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Аввало етук ва келажаги порлоқ истеъдодларни тарбиялаб бериш бирламчи вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Бунинг учун ўзбекистонлик таниқли футболчилар билан турли учрашувлар ташкил этиш ҳам футбол мактаб дастуридан ўрин олган. Чунки ҳар қандай соҳада бўлгани каби футболда ҳам юлдуз бўлиш учун ҳақиқий юлдузлардан ўрнак олиш керак бўлади.

Одил Аҳмедов мамлакатимизнинг энг кучли футболчиларидан бири. Унинг катта футболга кириб келиши “Локомотив”да рўй берган, бироқ кейинчалик “Пахтакор”га ўтиб кетган. Футболчи ҳозирда фаолиятини Россия премьер-лигаси вакили “Краснодар”да давом эттирмоқда. У яқинда миллий терма жамоамизнинг янги сардори этиб тайинланди. Одил Аҳмедов учрашув охирида 10-рақамли футболкасини “Локомотив” футбол мактаб директори Эркин Саидовга эсдалик совға сифатида тақдим этди.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.





Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика