Latest news

18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  110 18:13"Ювентус" — "Комо". Таркиблар маълум  0 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  5 17:02"Аланяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  20 16:40ОКМК бош директори: “Клуб Аҳмадалиев учун 100 минг евро тўлагани ҳақиқатга тўғри келмайди”  2 16:02"Манчестер Юнайтед" "Милан" юлдузи учун катта сумма тайёрлади  3 15:35"Насаф" кучсизланди, "Навбаҳор" эса – "яширин фаворит". Суперлигадаги қишки трансферлар ойнаси якунлари (1-қисм)  13 15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  3 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  4 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  18 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  6 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  3 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  3 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5

Одил Аҳмедов "Kulichki" рамзий терма жамоасида News

Одил Аҳмедов "Kulichki" рамзий терма жамоасида

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "football.kulichki.net"нинг Россия чемпионати 22-тури учун аталган рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

Одил Аҳмедов тўп тепувчи "Краснодар" клуби чемпионатнинг 22-турида "Динамо" меҳмони бўлди ва "буқалар" Москва жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Фёдор Смолов голида ассистентлик вазифасини бажарди ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

"Kulichki" Одил Аҳмедовга қуйидагича таъриф берди:

"Краснодардаги ўзбек легионери ҳужум ташкил қилишда яхши ҳаракат қилмоқда. "Динамо"га қарши баҳсда "буқалар"нинг барча ҳужуми Одил орқали ташкил этилди, учрашув охирида эса у таблога номини ёздириб қўйди. Аввалига тўпни ўзи билан рақиб жарима майдончасига олиб кирган Аҳмедов, Смоловга голли пас берди, кейин эса у ўйинга нуқта қўйди. Ушбу гол ярим ҳимоячининг маҳорати эвазига урилди - зарба бераман деб бир ҳимоячидан қутилган Аҳмедов, жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига пастлатиб жойлаб қўйди".


Рамзий терма жамоа:

Дарвозабон: Александр Беленов ("Кубань")

Ҳимоячилар: Богдан Бутко ("Амкар"), Баштуш ("Ростов"), Николас Ломбертс ("Зенит"), Федор Кудряшов ("Ростов")

Ярим ҳимоячилар:  Халк ("Зенит"), Кристиан Нобоа ("Ростов"), Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Георге Грозав ("Терек")

Ҳужумчилар: Фёдор Смолов ("Краснодар"), Сергей Корниленко ("Крылья Советов")

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика