Latest news

20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  0 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  1 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  30 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  0 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  6 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 16:49Суперлига. 19-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", ОКМК, "Андижон" ва "Хоразм"да йўқотишлар бор  0 16:24"Ньюкасл" А Сериядан Исакка ўринбосар топди  1 15:55"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади  0 15:32"Футбол олами". "Нефтчи" - "Насаф"ни мағлуб этди, водий дербисида "Андижон" "Навбаҳор"га ютқазди  1

Одил Аҳмедов: «Краснодар» Россиядаги сўнгги клубим, деган умиддаман» News

Одил Аҳмедов: «Краснодар» Россиядаги сўнгги клубим, деган умиддаман»

РФПЛнинг янги мавсуми «Краснодар» учун бироз ғалати бошланди.

«Буқалар» чемпионатнинг ўз уйларида ўтган дастлабки баҳсларида ғалаба қозонишди, Европа Лигаси гуруҳ босқичига чиқишни уддалашди. Аммо кейинчалик жамоа ўйинида пасайиш кузатилди. Навбатдаги тўрт учрашувда краснодарликлар бирор марта ғалаба қозонишмади - 2та дуранг, 2та мағлубият. Омадсиз серия натижасида бош мураббий Олег Кононов бўшатилди. «Известия» нашри мухбирлари «Краснодар»да тўп сураётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедовни суҳбатга тортиб, ўзгаришлардан сўнг клубда қандай ҳолат ҳукм сураётгани, келгусидаги мақсадлар ҳамда ўзбек футболчисининг энг катта орзуси ҳақида маълумот олишди.

- Олег Кононовнинг бош мураббийликдан кетиши жамоа ва шахсан сизга қандай таъсир қилди?


- Бу ҳақиқатан, кутилмаган воқеага айланди. Аммо ҳар қайси мураббий шундай ҳолатга тайёр туриши лозим. Ахир ундан жамоа ўйинини яхши томонга ўзгартириш талаб этилади. Футболда асосийси - натижа. Агар натижа бўлмаса, кетишга ҳозирланавериш керак.

- Кононов жамоа билан қандай хайрлашди? Кетиш арафасида сизларга нима деди?


- Барчамизга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди, жамоага омад тилади.

- Ушбу мутахассис йўқлигида «Краснодар» қийналмайдими?


- Балки бош мураббийнинг истеъфоси тўғри қарор бўлгандир, эҳтимол бу ҳолат муваффақиятимиз учун хизмат қилар. Шу тариқа Россия чемпионатидаги омадсизликни бартараф этиб, мавсумни кўнгилдагидек ўтказишимиз ҳам мумкин. Мураббий алмашиши кўпинча жамоага ижобий таъсир ўтказади. Натижа ҳам ўзини узоқ куттирмайди. Мана, «Краснодар» сўнгги 3та ўйиннинг барчасини ўз фойдасига ҳал этди.

- Бош мураббий вазифасини бажариш Игорь Шалимов зиммасига юклатилгач, жамоа ўйинида жиддий ўзгаришлар кузатилдими?


- Шалимовнинг ўз қарашлари ва методикаси бор, шундай экан, тактика ва машғулотлар жараёнида ўзгаришлар рўй бериши табиий ҳол. «Краснодар»нинг ўйини ҳар доим қисқа ва ўрта «пас»ларга боғлиқ бўлган, янги мураббий айнан шу услубни сақлаб қолишимиз лозимлигини уқтирди. Умуман олганда, Олег Кононов ва Игорь Шалимов танлайдиган схемалар ўртасида катта фарқ йўқ.

- Ҳозир жамоада қандай муҳит ҳукм сурмоқда?

- Барчаси жойида, жамоамиз аҳил, ҳамма бир-бирини ҳурмат қилади, қўллаб-қувватлайди, майдон ва унинг ташқарисида кўмакка ҳамиша шай. Бу жиҳат ҳар қайси жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.

- «Краснодар» Россия чемпионати ва Европа Лигасида ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?


- Ҳар бир турнирда максимал муваффақиятга эришишга интиламиз.

- РФПЛ 8-турида ЦСКА меҳмони бўласизлар (ушбу баҳс 1:1 ҳисобида якунланди, Аҳмедов 73 дақиқа ўйнади - IF). Чемпионат етакчиларидан бирига қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик қандай кечяпти?


- «Армиячилар»га қарши осон ўйин бўлмаслиги аниқ. ЦСКА билан учрашувлар доимо мураккаблиги билан ажралиб турган, аммо тайёргарлик режадагидек кетмоқда. Имкон қадар ижобий натижага эришмоқчимиз.

- Ўзингизни Европа чемпионатларидан бирида синаб кўришни ният қилганмисиз?


- Албатта, ҳар доим «кўҳна қитъа»да ўйнашни хоҳлаганман. Таклифлар бўлган, бироқ якунда трансфер амалга ошмади. Ҳозирча тақдир Россия­да тўп суришимни тақозо этмоқда.

- Ўзингизни РФПЛнинг бошқа клуби либосида тасаввур қила оласизми ёки «Краснодар»га содиқмисиз?


- Россиядаги фаолиятим Махач­қалъа­нинг «Анжи» клубида бошланган. Энди эса «Краснодар»даман. Бу Россиядаги сўнгги клубим, деган умиддаман. Аммо келгусида ҳар нарса бўлиши мумкин.

- Сизнингча, РФПЛдаги энг яхши мураббий ким?


- Россия премьер-лигаси истеъдодли мутахассисларга бой. Шунга қарамай, аниқ бир номни айтишим қийин.

- Фёдор Смолов сўнгги пайтларда ажойиб сермаҳсулликка эришмоқда, ваҳоланки, бир-икки йил аввал бундай кўрсаткич билан мақтанолмасди. Бунга нима сабаб бўляпти, деб ўйлайсиз?


- Фёдор ҳақиқатан, ҳозир ажо­йиб формада - яхши ўйин кўрсатиб, натижа келтирмоқда. Бунинг сабабчиси унинг ўзи. Смолов юксак савияга эриша олди ва жамоадагилар унинг мавсум охиригача шу таҳлит давом этишини хоҳлашмоқда.

- Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи раундини иккита ғалаба билан бошлади. Термангизнинг мундиалга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?


Интервьюнинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика