Latest news

23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  0 23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  11 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  121 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Одил Аҳмедов: "Краснодар" мен учун тўғри танлов бўлди" News

Одил Аҳмедов: "Краснодар" мен учун тўғри танлов бўлди"

Бугун "Краснодар" жамоаси Одил Аҳмедовнинг трансфери ҳақида расмий маълумот берди.
Бугун тонгда Тошкентга қайтиб келган футболчи сайтимиз меҳмони бўлди.

"Аввало "Анжи"даги фаолиятим учун доғистонликларга катта раҳмат айтаман. Уч йил давомида Россия премьер-лигасида яхши мавсумни ўтказдим. Қолаверса, Европа лигасида дебют қилдим. Бу мен учун катта мактаб бўлди. Афсуски, "Анжи" қуйи лигага тушиб кетди. Аммо бу жамоа мухлислар учун яна кучлилар сафига қайта олишига ишончим комил. Ўзимга келсам, олдимда вариантлар кўп эди. "Краснодар" раҳбарияти мени ўз сафида кўришни истади. Бу футболчи учун жуда муҳим. Ишонч бор жойда футболчи ўзини эркин ҳис этади. "Краснодар"ни танлашимга яна бир сабаб, бу ерда болалар футболига жуда катта эътибор қаратилади. "Анжи"га эса яна бир бор раҳмат айтаман", - дейди Одил Аҳмедов.

- ЦСКАдан ҳам таклиф борлиги ҳақида хабар чиққанди?

- Улардан ташқари араб клубларидан яхши шартнома таклиф қилишганди. Аммо мен Россияда қолишни истадим. ЦСКАнинг Россияда тутган ўрни катта. Бу жамоа амалдаги чемпион ҳисобланади. "Краснодар" эса мени ўз сафига қўшиб олишни анчадан бери хоҳлаётган эди. Йилма йил натижаси яхшиланиб бораётган клубда ўз ўрнимга эга  бўламан деган умиддаман.

П.С: Сайтдан маълумот олаётганда манзилни АНИҚ ва ТИНИҚ кўрсатиш талаб этилади!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика