Latest news

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Одил Аҳмедов: “Краснодар” Европа лигасига йўлланма олиш учун курашади" News

Одил Аҳмедов: “Краснодар” Европа лигасига йўлланма олиш учун курашади"

Россиянинг "Краснодар" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

- Сафардаги ҳар икки ўйинда Баҳрайн ҳамда Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этдинглар. Нима деб ўйлайсиз, бу ҳолат футболчиларимизнинг бироз ҳотиржамликка берилишига сабаб бўлмайдими?

- Асло йўқ. Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Сўнгги пайтларда кутилмаган натижаларга кўп бор гувоҳ бўляпмиз. Ўзи аслида уйда ўйнашдан кўра сафарда ўйнаш осонроқ кечади. Меҳмон жамоа биринчи галда эътиборини ҳимояга қаратади. Бундай ҳолатда ҳимоя қўрғонини ёриб кириш қийин кечади. Сафарда эса мезбонлар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида истамаган ҳолатда ҳам ҳужумга ўтадилар.

- Ҳам чемпионат, ҳам Европа Лигасида ҳар икки-уч кунда майдонга тушишингизга тўғри келди. Жисмоний томондан чарчоқ аломатлари сезилмаяптими?

- Бизни оёққа турғизадиган шифокор ва массажистларимиз бор. Уларнинг ёрдами билан ўйиндан ўйинга тикланяпмиз. Ўзимда чарчоқ аломатларини сезмаяпман. Учрашувга тайёрман.

- Европа Лигасида Чехиянинг «Спарта» клубига имкониятни бой бериб қўйдинглар. Буни кутилмаган натижа сифатида қабул қилдингларми? Умуман, ғалаба учун нима етишмади?

- Прагадаги ўйинда 0:1 ҳисобида ютқаздик. Мезбонлар дарвозасини ишғол этиш учун имкониятларимиз бўлди, лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Жавоб ўйинида эса учрашув тақдирини битта гол ҳал қиларди. Ўша голни биз қўйиб юбордик. Шундан кейин олдимизда иккита тўп киритиш вазифаси турарди. Буни амалга ошириш насиб қилмади. Бошқа томондан бунга рақибларимиз йўл беришмади. Голдан кейин ёпиқ футбол кўрсатишди. Энди «Спарта» ҳам жуда кучли жамоа. Буни ҳам тан олиш керак. Бежизга чехияликлар биздан кейин Италиянинг «Лацио» жамоасини ҳам мусобақадан чиқариб юборишмади. Агар кучсиз жамоа бўлганида, чорак финалга «Лацио» йўл оларди.

- Қуръа ташлаш маросимидан сўнг кўпчилик «Краснодар»га нисбатан олганда кучсиз рақиб тушди, деган фикрни илгари сурганди. Шундан келиб чиқиб, «Спарта» кутилганидан ҳам кучли ўйин намойиш этди, деб ҳисоблайсизми?


- Ҳақиқатан ҳам «Спарта» кучли жамоа. Европа Лигасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳар бир чизиғида индивидуал кучли футболчилар жам бўлган. Шахсан мен «Спарта»нинг шу босқичга етиб келганини кутилмаган натижага йўймаган бўлардим. Кучсиз клуб бўлганида гуруҳдан чиқа олмасди. Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, жамоа «плей-офф» босқичида ҳам яхши ўйин намойиш этяпти.



- Россия премьер-лигасининг ҳозирча сўнггиси бўлиб турган турида ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўлдик. «Краснодар» ўз майдонида Виталий Денисов тўп сураётган «Локомотив» клубини қабул қилди. Лекин ўта муҳим ва принципиал учрашувда асосий рақибларингиздан бирига имкониятни бой бериб қўйдинглар. Мағлубиятни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Ўйинда ғалаба қозонишимиз учун бизга гол етишмади. Бу ўйинда қайсидир жамоа ютиши керак эди. Афсуски, бу жамоа «Локомотив» бўлди. Денисов учун хурсандман, лекин «Локомотив» учун эмас. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир пайтда дарвозани ишғол қилганимизда, якун биз учун ижобий бўларди. Аммо Самедовнинг голи вазифамизни қийинлаштириб юборди. Ўзи ҳисобда ортда қола туриб, Перейранинг голидан кейин мувозанатни тиклаб олгандик. Ҳа, жуда афсус қилишга арзигулик мағлубият бўлди. Агар ғалаба қозонганимизда, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олардик. Биргина мағлубият бизни 7-ўринга тушириб юборди.

- Кейинги турда жамоангиз «Динамо» меҳмони бўлади...

- Умуман, чемпионат якунига қадар ўтказиладиган ўйинларнинг ҳеч бири ўткинчи мақомида бўлмайди. Ҳар бир учрашув қийин кечиши аниқ. Шу жумладан, Москвада «Динамо»га қарши кечадиган ўйин ҳам. Лекин биз охиригача курашамиз. Етарлича ўйинлар бор. Бу учрашувларда ўзимиз учун керакли бўлган очколарни йиғиб оламиз, деб ўйлайман. Чемпионлар Лигасига бериладиган йўлланмаларни қўлга киритишимиз қийин кечади. Лекин камида Европа Лигаси йўлланмаларидан бирини қўлга киритишимиз шарт. Битта ғалаба бизни кучли бешликка қайтариши мумкин. Энди очко йўқотишга ва айниқса, мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика