Latest news

20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  0 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  20 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  23 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  22 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4

Одил Аҳмедов: “Ҳисобни очиб олсак, ишимиз енгиллашади” News

Одил Аҳмедов: “Ҳисобни очиб олсак, ишимиз енгиллашади”

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги учрашувда Филиппинга қарши майдонга тушади.

Шу кунларда терма жамоамиз тўлиқ таркибда машғулотларда иштирок этяпти. Биз кечаги машғулотдан сўнг терма жамоа сардори Одил Аҳмедовдан интервью олдик. Таъкидлаш жоиз, Аҳмедов, Денисов ва Рашидов терма жамоа йиғинига айнан сешанба кунидан қўшилишди.

- Одил, Филиппинга қарши кечадиган ўйинга тайёргарлик қандай давом этяпти?
- Ҳар галгидек юқори кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз. Денисов билан бирга кеча Москвадан учиб келдик. Якшанба куни премьер-лига доирасида ўзаро ўйинимиз бор эди. Шу учрашувни ўтказиб, Тошкентга бирга қайтдик. Ҳамманинг кайфияти аъло даражада. Ўйлайманки, олдимизда турган икки учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларни хушнуд қиламиз. Олдимизга мана шу ўйинларда олти очкони қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

- Сафардаги ҳар икки ўйинда Баҳрайн ҳамда Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этдинглар. Нима деб ўйлайсиз, бу ҳолат футболчиларимизнинг бироз ҳотиржамликка берилишига сабаб бўлмайдими?
- Асло йўқ. Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Сўнгги пайтларда кутилмаган натижаларга кўп бор гувоҳ бўляпмиз. Ўзи аслида уйда ўйнашдан кўра сафарда ўйнаш осонроқ кечади. Меҳмон жамоа биринчи галда эътиборини ҳимояга қаратади. Бундай ҳолатда ҳимоя қўрғонини ёриб ўтиш қийин бўлади. Менимча, Филиппин билан ўйинда ёпиқ футбол бўлади. Бир сўз билан айтганда, бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ҳисобни имкон қадар тезроқ очиб олсак, ишимиз анча енгиллашади.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика