Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Одил Аҳмедов: "Ҳали "Барселона" ёки "Реал" даражасига чиқмадим" News

Одил Аҳмедов: "Ҳали "Барселона" ёки "Реал" даражасига чиқмадим"

«Краснодар» ярим ҳимоячиси ҳамюртимиз Одил Аҳмедов мавсумни учинчи ўринда якунлашгани мумкинлиги ва Александр Бубновнинг гапларига ўз муносабитини билдирди.

Тўғрисини айтаман, мавсум олдидан "Краснодар" совринли ўринлардан бирини қўлга киритишига ишонмагандим. Айниқса ўз майдонимиздаги кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлганимиздан сўнг бу ишониш қийин эди. Ўшанда мен кучли учликка кира олмасдик деб ўйлагандим. Мавсумни кейинги қисмини шу даражада ўтказдикки, энди эса фақатгина учинчи ўринни олишимиз мумкинлигидан бироз ранжимоқдаман. ЦСКА билан орадаги фарқни йўққа чиқариб қўйганимиз бу руҳий томондан босимни енга олмаганимиздан бўлса керак. "Амкар" ва "Торпедо"га қарши ўйинларда "Краснодар" ўз ўйинини намойиш эта олмади. Биз гол ўтказиб юборишдан ва очко йўқотишдан қўрқиб ўйнадик. Натижа учун ўйнашни бошладик.

Бубновнинг гапларига муносабати:

"Краснодар"нинг ўйин услуби шундай: ҳар бир футболчи имкон кўпроқ пас орқали ўйнашга ҳаракат қилади. Ҳимоячилар менга тўп оширишади, мен эса дарҳол ярим ҳимоячилар ёки ҳужумчиларни тўп билан таъминлашга ошиқаман. Шунақанги ўйинлар бўладики, баъзида барчаси ўхшаб қолади. ЦСКА билан ўйинда айнн шундай бўлганди. Тўпни олдинга қарамасдан узатаверасан, тўп эса ўз футболчинга бориб тушаверади.

"Барселона" ёки "Реал"? Ростини айтсам, ҳали бу даражада ўйнашга тайёр эмасман. Ўз кучимни кучлироқ чемпионатда синаб кўриш ниятим бор. Умид қиламанки, бунга улгураман", — дейди Одил Аҳмедов «Спорт-экспресс» газетасига берган интервьюсида.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика