Latest news

14:06МЮ Онанани сотиб, италиялик дарвозабонни биринчи рақамга айлантирмоқчи  0 13:38Месси MLS юлдузлари ўйинида қатнашади  4 13:10"Барселона" футболчиси "Мальорка"га ўтишга яқин  1 12:18"Лас-Пальмас" футболчиси автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди  0 11:50Эдерсон миш-мишларга чек қўйди  0 11:23Челестини Файзуллаевнинг ЦСКАдаги тақдирини ҳал қилади  3 10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  5 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  23 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  33 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  20 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  9 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  23

Одил Аҳмедов: "Барчаси яхши бўлишига ишонаман" News

Одил Аҳмедов: "Барчаси яхши бўлишига ишонаман"

Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедов Эронга (0:1) қарши ўртоқлик учрашувидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин ўтди. Эрон термаси барибир биздан анчагина юқори жамоа. Уларга қарши ўйин шуни кўрсатиб бердики, биз ўз устимизда ҳали анчагина ишлашимиз керак. Ўйин давомида кўплаб камчиликларга йўл қўйдик. Буни вақтлар давомида тўғрилай оламиз.

Сурияга қарши ўйинда ҳам, Эронга қарши учрашувда ҳам бир хил тактика, бир хил кўрсатмалар билан ўйнадик. Услуб ва таркибда ўзгаришлар бўлди. Ҳозирча янги бош мураббийнинг ўйин услубига тўлиқлигича мослаша олмадик. Шу боисдан, натижаларда бироз оқсадик. Эктор Купер терма бош мураббийлигига келганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шу боисдан барчаси яхши бўлишига ишонаман. Олдинда ўртоқлик ўйинлари етарлича. Ушбу баҳслар орқали Осиё кубогига яхши тайёрлана оламиз", - деди Одил Аҳмедов.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика