Latest news

17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  0 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  2 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  29 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3

Одил Аҳмедов: "Анжи"га пул учун ўтмаганман" News

Одил Аҳмедов: "Анжи"га пул учун ўтмаганман"

"Анжи" собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Шанхай СИПГ" шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов Махачкала клубида ўтказган вақтларни эслади.

"Анжи"даги қайси дамларни кўпроқ қўмсайман? Ўша юлдузли таркибни ёдга олинг! Ким ўша жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўлишдан бош тортарди? Ҳар бир позицияда мамлакатнинг энг кучли спортчилари бўлган. Болалигимда телевизор орқали кузатган футболчилар билан бирга ўйнаш - бу ҳиссиётларни сўз билан тушунтириб бўлмайди.

"Анжи" легионерлари ҳамда россиялик футболчилар ўртасидаги келишмовчилик? Баъзида шунақаси ҳам бўларди. Игорь Денисовнинг трансферидан сўнг, у ва франциялик Лассана Диарра ўртасида келишмовчилик бўлган. Натижада бу ички атмосферага таъсир кўрсатган. Ҳаммаси нима билан якунланганини барча яхши билади.

Воқеалар ривожи бошқа томонга бурилганидан сўнг нега клубни тарк этмадим? Бошқача йўл тута олмасдим. "Анжи"га пул учун эмас, Россия чемпионатида ўзимни кўрсатиш учун ўтганман. Клуб менга имконият берди, қандай қилиб жамоани оғир вазиятда ташлаб кетардим?" - дейди Одил Аҳмедов.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика