Latest news

16:27Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га ўтишини айтди  2 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  1 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  7 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  8 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  2 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0 13:50Расмус ўрнига Уоткинс? МЮ ҳужумида ўзгаришлар кутилмоқда  0 13:25"Динамо" легионери узоқ муддатга сафдан чиқди  1 12:51Алонсонинг биринчи қурбони: "Реал" мураббийи ҳимоячилардан биридан воз кечди  2 12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  3 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  22 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  20 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  46

Одил Аҳмедов: "2011 йил Осиё кубогидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кучли эди" News

Одил Аҳмедов: "2011 йил Осиё кубогидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кучли эди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ЎФА матбуот хизматига 2011 йил Осиё кубоги доирасида мезбон Қатарга қарши кечган очилиш учрашуви хотиралари билан ўртоқлашди.

"Турнир бошланишидан олдин бизга нисбатан ишончсизлик кўпроқ эди. Нима бўлар экан деган ҳаяжон кучли бўлган дея оламан. Майдонга тушгунимизга қадар жуда ҳам қийналганмиз. Боз устига Қатар мезбон, ўша пайт уларда ҳам яхши таркиб шаклланганди. Майдонга тушганимиздан сўнг юзага келган муҳит сабаб ўйнаш иштиёқи юқори даражага чиққан. Марказий ҳимояда ўйнаганим кайфиятимга салбий таъсир қилган омиллардан бири саналарди. Ҳимоячи бўлсам ҳам гол уришимни сезганман. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида дуранг билан тугагач олдинга ўтиш хоҳиши юзага келган десам муболаға бўлмайди. Агар ўша позициямга тўғри келиб қолса фақат тепаман деган фикрда ўйнаганман. Чамаси 30 секундлар тўп назоратини ушладик, тўп менга келган пайт кимдурлар тепма пас бер деди. Лекин ўша пайт диққатим фақат дарвозага қаратилди. Тўпни тепган заҳотим гол бўлишини ҳис қила бошладим, тўп дарвозани ичида эди. Қайсидир маънода бу гол ўзимга ишончимни ошишига ва фаолиятимга ижобий томондан катта таъсир қилди",- дейди Одил Аҳмедов.

Одил Аҳмедовнинг суперголи, Қатарни ўз майдонида мағлуб этган Абрамов ёхуд 2011 йил Осиё кубогидаги тарихни бошлаб берган учрашувга 10 йил бўлди

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика