Latest news

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  1 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  2 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  14 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

"Одемингиени ўз акам дея айта оламан". "Турон"нинг янги спорт директори Андре Камара Кирюхин билан интервью News

"Одемингиени ўз акам дея айта оламан". "Турон"нинг янги спорт директори Андре Камара Кирюхин билан интервью

"Пахтакор"нинг иқтидорли тарбияланувчиси 24 ёшида фаолиятини якунлади, аммо барибир футболда ўзини топди.

Суперлига жамоалари мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Қайсидир клублар ҳақида маълумот кўп, қайсиларидир ҳақида эса деярли йўқ. Championat.Asia мухбири Николай Егоричев "Турон"нинг янги спорт директори Андре Камара Кирюхиндан интервью олди.


Ушбу интервьюда қуйидагиларни билиб оласиз:

• Андре қандай қилиб ўйинчилик фаолиятини якунлади;

• Питер Одемвингие билан болалик ва дўстлик;

• Қандай қилиб футболда ўзини топди;

• Нега "Турон" Андрени спорт директори этиб тайинлади;

• Умарали Раҳмоналиевга қандай ёрдам берди;

• 2023 йилги мавсум клуб олдида қандай мақсадлар турибди.


Одемингие билан болалик, ўзбек футболидаги хафагарчилиги ва илк муваффақиятлар


- Бошланишига ўзингиз ҳақида гапириб беринг: футболда қандай даражада ўйнагансиз, қачон ва нега якунлагансиз?

- "Пахтакор" тарбияланувчисиман, 1983 йилда туғилганлар жамоасида ўйнаганман. 15 ёшимдан МХСК ва "Пахтакор" каби клубларнинг ўринбосарлар жамоасига жалб қилинганман. Ўсмирлар терма жамоасида Игнатий Нестеров билан ўйнаганман, кейинроқ эса МХСК ўринбосарларида мендан тўрт ёшга катта бўлган Илҳом Мўминжонов билан йўлларимиз кесишган. Ўша ёшимда асосий таркибга яқин ўйинчи эдим, аниқроғи мени биринчи жамоа учун ўйнашга тайёрлашган, шу сабаб ўзимдан катталар билан ўйнаганман.



2006 йилда якунда "Бунёдкор"га айланган "Қурувчи"га Олий лигага чиқишга ёрдам бердим ва ўша мавсум жамоанинг энг яхши тўпурари бўлдим. Аммо, 2007 йилда футболдан шахсий сабабларга кўра кетишга мажбур бўлдим. Фаолиятимни якунлаш оғриқли бўлди. Ўзбек футболи, аниқроғи тизим мени хафа қилди десам бўлади. Шундан сўнг узоқ вақт футбол кўра олмадим, сабаби катта ўйинчи бўлиб етишишим мумкинлигини тушунгандим. Балки, ҳатто Европада ўйнашим ҳам мумкин эди.


- Ижтимоий тармоқларда Питер Одемвингие билан суратингиз бор. У билан қандай танишгансиз ва қанчалик алоқадасиз?

- Питер билан бутун болаликни ўтказганмиз ва бирга ўсганмиз. Айтганча, унинг исми аслида Осазе. Одемвингиенинг опаси Алсуни яхши биламан. Отасиз ўсганман, шу сабаб кўп вақтимни уларнинг оиласида ўтказганман ва аслини олганда ўша ерда тарбияланганман. Одемвингие билан яхши муносабатларимиз бор ва бемалол уни акам деб аташим мумкин.



- Қандай қилиб футбол соҳасида ишлай бошладингиз?

- Ёш бўлганимда ва ўзим ўйнаганимда инсонларни, айниқса футболчиларни таҳлил қилишни жуда яхши кўрардим. У ёки бу ўйинчига қандай қилиб сифатларини ривожлантиришга ёрдам бериш мумкинлиги ҳақида ўйлардим. Буни кейинчалик DSF агентлигини очган маҳаллий агент Рауль Абдураҳмонов биларди. У мени ўзи билан ўйинларга олиб юришни бошлади ва ўйинчиларни таҳлил қилишни сўради. Шундай қилиб агентлик ташкил бўлди, мен у ерда спорт бўлимига жавоб берардим. Менинг вазифамга шартнома имзолаган футболчиларни танлов қилиш кирарди. Менга иқтидорли ўйинчиларни уларнинг футболдаги йўлларининг илк босқичидаёқ топиш жуда ҳам ёқади. Аммо, футболга фақатгина пул топиш учун қайтмадим: йигитларга ўсишларга ёрдам беришни хоҳлашимни айтдим. Ва албатта, ўзимни топишни хоҳладим.


- Топган ўйинчиларингизнинг исмини айта оласизми?

- Биринчи навбатда Иброҳимҳалил Йўлдошевни айтаман. Албатта, кўплар Йўлдошев ва бошқа ўйинчиларимизнинг иқтидорини кўрди, аммо айнан биз улар билан бошиданоқ шуғуллангандик. Иброҳимҳалил ўша пайтда ҳатто "Пахтакор"нинг ўринбосарлар жамоасида ҳам ўйнамаганди. У билан ёзда шартнома имзолаганимизни, кузда эса унга "Химки" ва "Оренбург"дан таклиф келганини эслайман. Кўплар Йўлдошевнинг юқори даражада ўйнашига ишонмаганди, аммо биз унга ишонгандик.

Шунингдек бизда "Олимпик" ўйинчиларининг бир қисми бор. 2020 йилда ўйинчилар тегишли бўлган клублардан улар асосий таркибда ўйнаш ёки ўйнамасликлари ҳақида сўрай бошладик. Бизга йўқ дея жавоб беришди. Бу уларнинг фақатгина ўринбосарлар жамоасида ўйнашини ёки умуман уларнинг Про Лигага "тушиб кетишини" англатарди. Ўша пайтда айнан "Олимпик" лойиҳаси пайдо бўлди ва ўйинчиларимизни ўша ерга юбордик. Ҳозирда уларнинг барчаси яхши даражада ўйнашмоқда ва ўзларини Ўзбекистон олимпия терма жамоасида кўрсатишмоқда.

Агар номлар бўйича гапирадиган бўлсак, бу Отабек Жўрақўзиев, Фаррух Мухторов ва яна бир неча нафар йигитлар.

Олег Зотеев билан боғлиқ яна бир қизиқарли ишимизни айтиш керак. 2020 йилда биз унинг Кореянинг "Чоннам Дрэгонз" клубига ўтиши борасида музокаралар ўтказдик. Олег ўша пайтда 31 ёшда эди ва корейсларни 8-9 ой мобайнида ёшига қарамасдан яхши ўйнашини ва жамоани кучайтириши мумкинлигига ишонтиришга уриндик. Зотеевни ўша пайтда ўртоқлик ўйинлари учун терма жамоага олишди ва биз "Чоннам Дрэгонз" скаутини келиб Олегни ўзи келиб кўришига кўндирдик. Якунда корейс клуби рози бўлди, Зотеев эса жамоа J2-лигаси (Жанубий Кореянинг иккинчи дивизиони)да ўйнаса-да, Мамлакат кубогини ютишга ёрдам берди.


- Умарали Раҳмоналиев ҳақида нима дея оласиз?

- Умаралини 16 ёшида пайқагандик. У ўз тенгдошларидан олдинда эди ва ўсиши учун юқорироқ даражада ўйнаши муҳим эди. Биз "Бунёдкор" раҳбарияти билан гаплашдик ва уларни Раҳмоналиевнинг ёшидан каттароқ жамоада ўйнашига лойиқлигига ишонтирдик. Ва унинг асосий жамоа билан ўйнаши шарт деб туриб олдик. "Бунёдкор"га бизни тушунишгани учун катта миннатдорчилик билдираман. Якунда барчаси Умаралининг "Рубин"га ўтишига олиб келди.



"Турон"даги иш ва келажакдаги режалар


- Қандай қилиб сизга "Турон" спорт директори бўлиш таклифи тушди?

- "Турон" раҳбарияти билан агентликдаги фаолият орқали таниш эдик. Клуб бизнинг ёшлар билан қандай ишлашимизни ва қай тарзда ўйинчиларимизнинг ўсаётганимизни кўрдик. Шундан сўнг мени "Турон" академиясига таклиф қилишди ва мен у ерда барча ёшлар жамоаларига жавоб бердим. Шу билан бирга, менда аниқ лавозим йўқ эди - вазифаларимдан келиб чиқиб мени академиянинг бош скаути ёки спорт директори дейиш мумкин.

"Турон" раҳбариятига менинг ёшларнинг ўсишига эътибор қаратишим ва Про Лигадаги дастлабки даврадан сўнг селекция ишларида ёрдам берганим ёқди. Ўтган йили U-19 жамоамизнинг Ўзбекистоннинг энг яхши академиялари бўлмиш "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф"ни мағлуб этганини айтиш жоиз. Шундан сўнг мени раҳбариятга чақиришди ва "Турон" спорт директорлиги лавозимида ёрдам бера олиш ёки олмаслигим ва нимани таклиф қила олишимни сўрашди.


- Қандай ҳислар билан ишга киришдингиз? Қўрқув бўлмадими, барибир катта масъулият.

- Қўрқмадим, аммо хавотир олдим, сабаби бу мен учун янги ва номаълум нарса эди. Дарҳол "Турон" раҳбарияти билан барчасини ва мен айнан нимада ёрдам бера олишимни гаплашдик. Клуб раҳбарияти менинг ишлаш мобайнида ўрганишимга тайёр эди. Улар "Клубимиз янги. Биз ўрганамиз ва сен биз билан бирга ўсасан".



- Спорт директори лавозимига киришганингиздан сўнг нималарга эришдингиз?

- Ҳали жуда ҳам кам вақт ўтди, аммо аллақачон бош мураббийни ёшларимизга эътибор қаратишни кўндира олдим. "Турон"да ҳозирда етарли ўйин амалиёти ололмайдиган истиқболли йигитларни ижарага бериб юбордик. Бу уларга ўсишга ва кучлироқ бўлиб қайтишга ёрдам беради.


- Ёш ўйинчилардан кимларни қайт эта оласиз?

- Барчага Асадбек Раҳимжоновни кузатишни маслаҳат бераман. Унинг бир неча йиллардан сўнг яна бир легионеримизга айланишига умид қиламиз. Бу 2004 йилда туғилган ўйинчи, уни "Бунёдкор"нинг иккинчи жамоасидан топдик. Биз Асадбекни уч ой кузатдик ва "Турон"га таклиф этдик. У бирдан биринчи жамоа билан шартнома имзолади ва бир неча ой ўтиб ижара асосида "Олимпик"га ўтди. У 19 ёшда, аммо аллақачон Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ўйнамоқда.


- Мавсум олдидан "Турон" олдига қандай мақсадлар қўйилган?

- Биринчидан "Турон" - катта амбицияларга эга хусусий клуб. Олдимизда доим юқори мақсадлар туради. Агар бўлажак мавсумдаги мақсадлар ҳақида аниқ гапирсак, Суперлигада қолишни истаймиз. Шундан сўнг олдинга ҳаракатланамиз.


- Қишки трансфер ойнасидаги селекция ишларидан қанчалик мамнунсиз?

- Селекция ҳали ҳам давом этмоқда, жамоамизнинг айни дамда қандай ташкил топганидан қониқдим. Бизга Азим Аҳмедов ва Қувондиқ Рўзиевдек яхши маҳаллий ўйинчилар қўшилишди. Ушбу ўйинчилар "Турон"ни кучайтиришди, шу билан бирга бир неча нафар легионерлар келишди.


- Барбод бўлган қизиқарли трансферлар бўлдими? Балки қандайдир таниқли ўйинчилар клубга келиши мумкин бўлгандир?

- Бизга ўтиши мумкин бўлган Жо исмли таниқли ўйинчи бор эди. Ҳозирча бўлиб ўтган барча воқеани айтиб беролмайман, балки кейинроқ айтарман.


- Келажакда ким бўлиб ишлашни хоҳлайсиз? Шундай спорт директорими ёки ўзингизни қандайдир бошқа ролларда синаб кўришни хоҳлайсизми?

- Бош скаут ёки спорт директорлиги мен учун эканлигига ишончим комил. Бу лавозимларни биламан ва ишлашни хоҳлайман. Савол бошқа: қайси клубда ишлаш? Ёш ўйинчиларнинг ўсишига қизиқиш билдирган "Турон"дек клубларга фойда олиб кела оламан. Спорт директорлари ҳар хил бўлиши, уларга клуб ривожланиш стратегиясидан келиб чиққан ҳолда турли талаблар қўшилиши мумкин. Агар клубга ёш ўйинчиларини ўстиришни хоҳлайдиган ва клубнинг ички структурасидан иқтидорларни излайдиган спорт директори керак бўлса, бу аниқ мен учун.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика