Очоа “Малага”га ўтишга яқин News

Очоа “Малага”га ўтишга яқин

Мексика терма жамоаси дарвозабони Гильермо Очоа кейинги ҳафтада “Малага” футболчисига айланиши мумкин.
Маьлумотларга кўра, дарвозабон бир неча француз клубларидан келган таклифларга рад жавобини берган ва испан лигасида қатнашиш хоҳишини билдирган.

Очоа вакили Хорхе Берланга “Малага” билан музокаралар ўтказмоқда ва томонлар келишувга эришишга яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, Очоа айни дамда эркин футболчи ҳисобланади, чунки унинг “Аяччо” билан шартномаси ўз ниҳоясига етган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика