Latest news

22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  2 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  57 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  65 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  3 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  18

⚡️ ОЧЛда келаси мавсум қайси ўзбек жамоалари ўйнайди? News

⚡️ ОЧЛда келаси мавсум қайси ўзбек жамоалари ўйнайди?

Суперлигада ҳам ким чемпионлик, қайси жамоалар медаллар учун курашиши ойдинлашиб қолди.

Янги мавсумда ОЧЛда қайси жамоалар ўйнаши мумкин?

Мазкур савол яқинда энг долзарб мавзуга айланишидан олдин бу ҳақида гапирамиз.

Демак, Суперлига жамоаларига ОЧЛга 2+2 кўринишида квота ажратилган. Бу дегани иккита жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан иштирок этса, қолган иккита жамоа плей-офф босқичи орқали курашга қўшилади. Тўғридан-тўғри иккита йўлланмани қайси жамоалар олади? (тартиб бўйича)

1. Суперлига чемпиони;

2. Ўзбекистон кубоги ғолиби;

3. Суперлига 2-ўрин соҳиби;

4. Суперлига 3-ўрин соҳиби.

Агарда Ўзбекистон кубогини ютадиган жамоа Суперлигада кучли учликка кира олса, унда чемпионатда 4-ўринни олган жамоа ҳам ОЧЛга йўлланма олади.

— Яна бир нозик мавзу шуки, ОФК кубогида иштирокини муваффақиятли давом эттираётган "Сўғдиёна" қитъа мусобақасида ғолиб чиқса, унда Жиззах клуби ОЧЛ учун Ўзбекистонга берилган квотанинг тўртинчисига эга чиқади. Яъни, "Сўғдиёна" Суперлига ва мамлакат кубогида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар ОЧЛни плей-офф босқичидан бошлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мисол учун, дейлик, "Сўғдиёна" Суперлигада тўртталикка киролмади ва Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқмаса ва фақат ОФК кубогини ютса, унда ОЧЛга берилган қолган квоталарни Суперлига чемпиони, мамлакат кубоги ғолиби ва 2-ўрин соҳиби олади. Агарда чемпионат ғолиби масалан "Насаф" бўлса, кубокда АГМК ғолиб чиқса, 2-ўринни "Навбаҳор" ёки "Пахтакор" олса ҳам Суперлиганинг 3-ўрин соҳиби бошқа ким бўлишидан қатъи назар ўша жамоа ОЧЛсиз қолади. Аввало ОФК кубогида "Сўғдиёна"га омад тилаб, кубокни Жиззахга олиб келишларини кутиб қоламиз! Худо хоҳласа "Сўғдиёна" ОФКда чемпион бўлган тақдирда, Суперлигада катта эҳтимол 4-ўрин ва балки 3-ўрин учун кураш интригаси қадри йўқолади.

Маълумот учун: ОФК ғолибига бу йил ҳам ОЧЛга йўлланма берилиши (бу ўзбек клубларига берилган 4-йўлланмани қўлга киритган жамоа ўрнига бўлади) ҳақидаги маълумотни таниқли футбол мутахассиси Алишер ака Никимбаев тасдиқлади.


Шаҳбоз Беғамов

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика