Latest news

07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  2 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  27 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  6 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  205

ОЧЛда дебют қилган Неймар, мегасенсацияга яқин келган "Навбаҳор" News

ОЧЛда дебют қилган Неймар, мегасенсацияга яқин келган "Навбаҳор"

Ушбу ёзда Неймар футбол оламида фурор кўтариб, ПСЖдан "Ал Ҳилол" сафига келиб қўшилди.

Саудия Арабистони клуби трансфер учун бонусларни ҳисобга олмаганда 90 миллион евро тўлади ва у билан 2 йиллик шартнома тузди. 

Кеча "Ал Ҳилол" Осиё Чемпионлар Лигаси илк турида "Навбаҳор" билан баҳс юритди. 1:1 ҳисобида якун топган учрашув Неймарнинг ОЧЛда дебют қилгани ва "Навбаҳор" мардонавор кураш олиб боргани билан эътиборлидир.


Наманган клуби кеча саудияликларни карахт аҳволга солиб қўйди ва Невеш, Малком, Неймар, Митрович ва бошқа юлдузларни яхшигина қийнади. 52-дақиқада Тома Табатадзе ҳисобни очгач дунё матбуоти ларзага келди ва Неймари бор "Ал Ҳилол" эса ожиз қолаётгани ҳақида ёза бошлади. "Ал Ҳилол" кеча 14 дақиқа қўшиб берилган вақтдагина мувозанатни тиклашга эришди.


Неймар Игорь Голбан ва Жамшид Искандеров қуршовида


Яқинда Пелени ортда қолдириб, Бразилиянинг энг яхши тўпурари бўлиб олган Неймар янги клубида илк бор асосий таркибда майдонга тушди. Унинг ҳаракатлари бу тўқнашувда иш бермади, чунки "Навбаҳор" ҳимоячилари ва таянч ярим ҳимоячиларини уни қуролсизлантиришди. Оқибатда Неймар наманганлик футболчилардан ғазабланди ва эмоцияларини умуман яшириб тура олмади. Ҳужумчи 60-дақиқада жарима тўпини тепишдан олдин Аброр Исмоиловни очиқчасига туртиб юборди ва тўпни унга қарата тепди (ВИДЕО). Бош ҳакам унинг Неймарлигини ҳисобга олдими, хуллас, тушунарсиз сабаб билан қизил эмас, балки сариқ картчока кўрсатди. 

Сайтимизнинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ҳам Неймар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

"Кўп ҳамкасбларим билан бу вазият бўйича гаплашдим: Уларнинг кўпчилиги Неймарга тўғридан-тўғри қизил карточка бериш керак деб ҳисоблашди".


Неймардан ўзини босиб олишини сўраётган Митрович


Асосий таркибда илк бор кўриниш берган Ней


"Барселона" ва ПСЖ тимсоли бутун ўйин давомида яккакурашларда фаол қатнашди. Иброҳим Йўлдошев ва бошқа футболчилар уни шунчаки "еб қўйишди". Умуман олганда, Суперлига етакчиларидан бири ҳар қандай чақирувга тайёр эканлигини кўрсатиб, ҳар бир дуэлларда фаол бўлди. ОЧЛдаги бошқа бир жамоадан фарқли ўлароқ, "лочинлар" ҳақиқий жанг таклиф қилди ва дурангга эришди.

Неймар билан боғлиқ энг ёрқин вазиятлардан бири сўнгги дақиқаларга тўғри келди – иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқада Неймар яқин масофадан бош билан зарба берди, аммо Ўзбекистон МТЖ асосий посбони Ўткир Юсупов ўз суперсэйви орқали ҳамюртларимизни голдан қутқариб қолди! 

Шундан кейин "Ал Ҳилол" фаолликни янада оширди ва афсуски, 100-дақиқада Али Ал Булайҳи дарвозани ишғол қилишни уддалади.


Юлдузнинг персонал мухлислари


Умуман, бу ўйин ҳамманинг хотирасида қолса керак, чунки "Навбаҳор"нинг қаҳрамонлиги дунё матбуоти эътирофига сазовор бўлгани билан, Неймарга қизил карточка берилмагани эса адолатсиз қарор эканлиги билан эсланаверади.

Дарҳақиқат, Неймар ЕЧЛдаги дебютини 2013 йил 18 сентябрда "Аякс" билан ўйинда ўтказган (4:0). Ўшанда у Жерар Пикенинг голига ассистентлик қилган. ОЧЛдаги дебют ҳам орадан 10 йил ўтгач, айнан 18 сентябрда амалга ошди.

Маълумот ўрнида, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи декабр ўрталаригача давом этади. Плей-офф баҳслари февралдан бошланади. Финал май ойига тўғри келади.

Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика