Latest news

14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  20 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3

ОЧЛда бу сафар уялиб қолмайлик. 1-қисм News

ОЧЛда бу сафар уялиб қолмайлик. 1-қисм

Ҳадемай янги футбол мавсуми ҳам бошланиб қолади.


Олий лига жамоалари аллақачон янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлаб юборишган. Ўзбекистонда ҳам трансфер ойнаси очилганига анча бўлиб қолди. Жамоаларимиз имкон қадар ўз таркибларини кучайтиришни мақсад қилиб, шунга монанд ҳаракат қилишмоқда.

Бизни кўпроқ ОЧЛда иштирок этадиган жамоаларимизнинг трансфер сиёсати, уларнинг қай даражада тайёргарлик кўраётгани қизиқтирмоқда. Чунки айнан уларнинг ОЧЛдаги иштироки биз учун жуда муҳим ҳисобланади.


Демак Ўзбекистон чемпиони - "Пахтакор"дан бошлаймиз.

Мамлакатимиз чемпиони "Пахтакор" жамоаси ҳозирча катта шов-шувли трансферга қўл урганича йўқ. Жамоани кучайтириб юбора оладиган футболчи сафни тўлдирмаган. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "шерлар" айни пайтда БААда йиғин ўтказишмоқда. Айнан ўша ерда жамоа кўригида бир қатор янги футболчилар пайдо тахмин қилинмоқда. Ишонамизки, йиғинда Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон биринчи лигаси юлдузларига эътибор қаратмай, имкон қадар кучли, тажрибали футболчиларни излашади. Галим Берсугуров каби футболчининг "Пахтакор"га нимадир бера олишига шахсан мен ишонмайман. Умуман бу каби футболчилар Ўзбекистон чемпиони таркибида пайдо бўлишлари улар учун фойдадир, аммо биз учун эмас.

Янги мавсум олдидан "Пахтакор"нинг ҳақиқий етакчиси Кахи Махарадзе тарк этди. Шунингдек, ҳимоя қўрғони вакили Егорь Кримец "шерлар" билан хайрлашди ва ижара асосида "Бейжинг Гоан"га йўл олди. Буни албатта "Пахтакор" учун жуда катта йўқотиш дейиш мумкин. "Пахтакор" ҳужумчиси Баҳодир Пардаев ҳам "шерлар" билан қолгиси келмади. Клуб кетган футболчиларни ўрнини муносиб ижрочилар билан тўлдира оладими? Бу ҳозирча қоронғу.


Жамоага шу кунга қадар келган янги футболчилар хусусида тўхталадиган бўлсак, "Шўртан"дан ҳужумчи Суҳроб Бердиев "шерлар" сафига келиб қўшилди. "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов янги мавсумдан бошлаб "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиши ойдинлашди. Азим Аҳмедов катта эҳтимол билан Кахи Махарадзе ўрнини қоплаш учун келган бўлса, Суҳроб Бердиев ҳужум чизиғида рақобатни ошириши мақсадида жамоага олиб келинди. Ўтган мавсумни ижара асосида "Қизилқум"да ўтказган Наврўз Алимов ҳам "Пахтакор" билан БААда шуғулланмоқда. Ушбу ҳужумчи янги мавсум олдидан яна бирорта жамоага ижарага бериб юборилса ажаб эмас. "Бухоро"дан келган Акобир Тўраев фаолиятини тугатган Анвар Солиевни ўрнига жамоага таклиф этилган бўлиши мумкин.


Йўқотишлар ўрнига келган футболчиларга эътибор қаратадиган бўлсак, тарози палласини жамоадан кетган футболчиларнинг оғирлиги босиб қолиши аниқ. "Пахтакор"га келган янгилар чемпионатимизда ўрта даражадаги футболчилар ҳисобланишади.
Ишонамизки, "шерлар" селекция ишларини ҳали давом эттиришади ва жамоага керакли бўлган маҳоратли футболчиларни жалб этишади. Ваҳоланки ҳозирги таркиб билан ОЧЛда бир каромат кўрсатиш бу жуда қийин масала. "Пахтакор" жамоаси бу мусобақада Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этади ва биз "шерлар"дан муносиб ўйин ва камида гуруҳ босқичидан ўтишларини кутиб қоламиз. Бунга ҳаққимиз бор.
Бунинг учун эса жамоа аввало ҳозирги таркибида қолган бошқа етакчиларни олиб қолиши ва кучайиши лозим бўлган чизиқларни эса кучли, ОЧЛ даражасига мос тушадиган футболчилар билан тўлдириши зарур.


Жамоа тўпурари Игорь Сергеевнинг тақдири ҳали очиқлигича қолмоқда. Агарда Сергеевга хориждан яхшигина таклиф тушадиган бўлса, унда клуб раҳбарияти Игорни ортиқча ушлаб ўтирмаслиги аниқ. Шу боисдан клуб унга ҳам муносиб захирани тайёрлаб қўйиши лозим бўлади.

Ҳали Кримецнинг ўрнини тажрибали ҳимоячи билан ёпиш керак. Умуман жамоа селекционерларига осон бўлмаслиги табиий. Айни пайтда "Пахтакор" ҳар бир чизиқ бўйича камида биттадан кучли футболчи муҳтож.

Рости, бу йилги "Пахтакор"нинг шашти у қадар баланд эмасдек гуё.

Умид қиламизки, тез орада "Пахтакор" раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш ишларини тезлаштириб, ОЧЛга муносиб равишда тайёргарлик кўришади. Ўтган йилги хатоларни такрорлаш эмас, тузатиш керак.


Шаҳбоз Беғамов  

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика