Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

ОЧЛ. Ярим финал. "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" дуранг ўйнашди News

ОЧЛ. Ярим финал. "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" дуранг ўйнашди

Кеча Осиё чемпионлар лигаси ярим финали дастлабки ўйини доирасидаги биринчи учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб борган ўйинда ҳисобни "Ал Аҳли" ҳужумчиси Лима очди. У жарима тўпидан узатилган тўпни боши билан майдон эгалари дарвозасига йўллади. Учрашувнинг 67-дақиқасида Коваленко "Ал Аҳли" дарвозасига пенальти белгилади. Аммо Карлос Эдуардо 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга ошира олмади.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида бурчак тўпидан сўнг Аилтон Алмейда боши билан гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйин видеоси тез орада сайтимиздан ўрин олади.

Бугун ярим финал доирасидаги иккинчи баҳси Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" ва Япониянинг "Гамба Осака" клублари ўртасида кечади.

ОЧЛ. Ярим финал. Дастлабки ўйин.
29 сентябрь 2015 йил.
"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) - "Ал Аҳли" (БАА) 1:1
Ҳакамлар:
В.Коваленко, М.Саидқосимов, Ҳ.Шодмонов, Ш.Қосимов (барчаси Ўзбекистон)
Голлар: Аилтон Алмейда 82 - Лима 57.
Амалга оширилмаган пенальти: Карлос Эдуардо 67 (дарвозабон)
"Ал Ҳилол": Холид Шараҳили, Квак Таэ Хви, Муҳаммад Жаҳфали (Носир Ал Шамрони, 63), Ёсир Ал Шаҳрони, Муҳаммад Ал Бурайк (Абдуллоҳ Ал Зори, 79), Аҳмад Шараҳили, Карлос Эдуардо, Салман Ал Фараж, Салим Ал Давсари, Аилтон Алмейда, Холид Ал Каби (Наваф Ал Абид, 46)

"Ал Аҳли": Аҳмад Маҳмуд, Волид Аббос (Абдулазиз Санқур, 18), Абдулазиз Ҳусайин, Салмин Ҳамис, Эвертон Рибейро (Ассаиди, 80), Исмоил Ал Ҳаммади, Хабиб Фардан Абдулла, Мажид Ҳассан, Квон Кюнг Вон, Лима, Аҳмад Ҳалил (Ҳумайид Абдулла Аббос, 68)

Огоҳлантиришлар: Холид Ал Каби 17, Салман Ал Фараж 90+5 - Лима 77, Хабиб Фардан Абдулла 90+1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика