Latest news

01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  0 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  3 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  21 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  31 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  4 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 19:36"Манчестер Сити" яна бир харидни амалга оширди  18 19:21Анвар Ҳожимирзаев: "Бу йил 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман"  18 18:50Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор": Жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  12 18:20Рюдигернинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум  13

ОЧЛ яқинлашмоқда, қизиқарли ўйинлар бошланишига оз қолди News

ОЧЛ яқинлашмоқда, қизиқарли ўйинлар бошланишига оз қолди

Tags :  ОЧЛ
23 февраль куни Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ учрашувларига старт берилади.

Шу кундан эътиборан бутун қитъанинг эътибори мана шу мусобақага қаратилади, лекин биз кўпроқ Ғарб минтақасини кузатиб борамиз.

1-турда Ўзбекистоннинг ҳар тўрттала клуби Саудия Арабистони вакилларига қарши баҳс олиб боради. "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўз ўйинини 23 февралда ўтказса, эртаси куни "Насаф" билан "Пахтакор" гуруҳдаги илк ўйинни ўтказишади.

ОЧЛнинг икки карра ғолиби (2004, 2005) "Ал Иттиҳод" Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади. Бу ўйинга қизиқиш жуда юқори. Чунки иккала клуб сафида маҳоратли футболчилар бор ва иккала жамоа ҳам ўз олдига юқори вазифаларни қўяди. Маълумки, "Ал Иттиҳод" плей-офф босқичида "Ал Виҳдат"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳ ўйинларига йўл олди.

Жиддаликлар сафида Салли Мунтари, Гелмин Ривас каби маҳоратли легионерлар бор. "Локомотив" эса ўз таркибини моҳир ярим ҳимоячи Сервер Жепаров билан тўлдириб олди. Шунингдек, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Шерзод Файзиев каби футболчилар билан шартнома имзоланди. 23 февраль куни "Локомотив" стадионида бизни қизиқарли беллашув кутиб турибди деб айта оламиз.

Шу куни "Бунёдкор" ҳам ўз ўйинини ўтказади. "Қалдирғочлар" сафарда Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони "Ал Наср" меҳмони бўлишади. "Бунёдкор" бунгача плей-оффда "Ал Шабаб"ни ортда қолдирди ва эндиликда гуруҳ баҳсларида ўз омадини синаб кўради. Жамоа таркиби асосан ёшлардан иборат ва уларга ўйинга чанқоқ. Яширишнинг ҳожати йўқ, Саудия клублари ҳамма вақт кучли бўлиб келган ва улар билан ўйин бизнинг жамоалар учун осон ўтмаган. Шундай экан, бу гал ҳам бизни қизиқ беллашувлар кутиб турибди дея оламиз. Ўзбекистон клубларига эса халқаро учрашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика