Latest news

16:35Малайзия  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  16 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  6 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

ОЧЛ: Хави ва Черан сафга қайтди, аммо "Насаф"да йўқотиш мавжуд! News

ОЧЛ: Хави ва Черан сафга қайтди, аммо "Насаф"да йўқотиш мавжуд!

Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасидаги "Ал Садд" - "Насаф" учрашуви олдидан мезбонлар учун хушхабар, "аждарлар" сафида эса йўқотиш мавжуд.

Қаршидаги ўйинни жароҳати боис ўтказиб юборган Хави сафга қайтди. Бу ҳақда "Ал Садд" клубининг "Instagram"даги расмий саҳифаси хабар берди.

"Насаф" эса Доҳага 20 нафар футболчи билан учиб кетди. Бу ҳақда клуб расмий хабарида эълон қилинган. Аммо берилган рўйхатда чап қанот ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов йўқ. Чунки футболчи дисквалификация туфайли учрашувда иштирок эта олмайди.

Драган Черан эса ўз юртидан тўғри Доҳага учган. "Насаф"нинг сербиялик ҳужумчиси "Ал Садд"га қарши баҳсда "аждарлар"га ёрдам беришга тайёр. "Насаф" делегацияси Доҳадаги “Millennium” меҳмонхонасидан қўним топишган. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бугун Доҳадаги дастлабки машғулотларини ҳам ўтказишга улгуришган.

"Насаф"нинг Доҳага йўл олган таркиби қуйидагича:
Дарвозабонлар: 35.Санжар Қувватов, 1.Умиджон Эргашев, 65.Машҳуржон
Муҳаммаджонов.

Ҳимоячилар: 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 14.Шароф Муҳитдинов,
22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 92.Умарбек Эшмуродов.

Ярим ҳимоячилар: 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Санжар Рашидов,
20.Ислом Кенжабоев, 21.Жаҳонгир Алиев, 27.Ислом Рашидхонов, 38.Акмал
Мозговой, 77.Жасур Ҳасанов.

Ҳужумчилар: 10.Бобир Абдухолиқов, 30.Худоёрхон Сағдуллаев, 69.Драган Черан.



Эслатиб ўтамиз, 13 март куни "Насаф" ОЧЛ 4-тур доирасида Қатарнинг "Ал Садд" жамоасига қарши баҳс юритади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика