Latest news

15:49Винисиус: "Биз Мбаппени эҳтиёт қилишимиз ва ёрдам беришимиз керак"  2 15:16"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?  7 14:49Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  6 14:20Наҳотки?! "Қизилқум" бугун "Андижон"га қарши иккинчи таркиб билан тушадими?  9 13:44Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 тимсоли эълон қилинди  7 13:22Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак  7 13:00Бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизнинг иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:53Флик: "Биз тўғри йўлдамиз, ҳали яна қўшишимиз мумкин"  5 12:05Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"  4 11:18"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"  11 10:26"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Икрамов Темур  0 10:11Англия терма жамоасини сентябрь ойидаги ўйинларида ким бошқариши маълум  1 09:44«Бавария» ёзда тўрт нафар футболчисини сотади  3 09:15Мбаппе ёки Виниcиус? Анчелотти «Реал Мадрид»да ким пенальти тепишини айтди  3 08:48Ўзбекистон кубоги. Бугун чорак финалнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  18

ОЧЛ. Учта тур ўтди, учта тур қолди News

ОЧЛ. Учта тур ўтди, учта тур қолди

Ҳаш-паш дегунча Осиё чемпионлар лигасининг учта тур ўйинлари ўтиб бўлди. Бу дегани биринчи давра якунига етди.

Яна учта турдан сўнг гуруҳ ўйинлари ортда қолади ва биздан кимларнинг кейинги босқичга чиққани ойдинлашади. Ҳозирча эса ҳаммада имконият бор.

ЎТГАН ЙИЛГИ ДАРС
Ўтган йил Осиё чемпионлар лигаси биз учун жуда хунук бўлганди. Ҳеч бир жамоа гуруҳдан чиқа олмаган ва бунинг учун ҳар бир жамоанинг аниқ баҳонаси бўлганди. Футболда шунақа - мағлуб бўлган пайтинг ҳамма вақт баҳона топилади. Лекин бу йил бундай бўлмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда иккита жамоамиз кейинги босқичга чиқиши шарт деб ўйлаймиз. Бунинг учун имконият ҳам, вақт ҳам етарли. Энди буёғига мураббийлардан янада зукко бўлиш, футболчилардан янада моҳирлик билан тўп тепиш талаб қилинади. Чунки қолган учта турда қўлга киритиладиган очколар олтинга тенг ҳисобланади. Шу ўринда биз ҳар бир жамоанинг биринчи даврани қандай ўтказгани-ю, иккинчи давра олдидан имкониятларини таҳлил қилиб кўрамиз.   



"ПАХТАКОР" - ОМАД КЕТИДАН ҚУВИБ
Таҳлилни амалдаги чемпион "Пахтакор"дан бошлаймиз. "С" гуруҳида иштирок этаётган "Пахтакор" 4 очко билан учинчи ўринда боряпти. Жамоа уч ўйинни уч хил ўтказди: дуранг, мағлубият ва ғалаба. Тўплар нисбати 4-6 (яъни -2). "Пахтакор" учун уч учрашувда 6та гол ўтказиб юбориш кўп дегани, ваҳоланки мана шу голлар дастлабки икки беллашувда киритилди. Ҳар тутул Тошкентда "Тракторсози" билан баҳсда "Пахтакор" гол ўтказмасдан ғалаба қозона олди ва бу натижа кейинги ўйинларда асқотиши мумкин.

"Пахтакор" учун Эрон сафари жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки "Тракторсози" мағлуб бўлгани билан ҳамон пешқадамлик қилмоқда ва улар ҳам гуруҳдан чиқиш учун "Пахтакор"ни мағлуб этишга уриниб кўришади. Негаки "Тракторсози" охирги икки турни "Ал Ҳилол"га қарши ўтказади ва икки ўйинда мағлуб бўлиш эҳтимолини олсак, улар учун "Пахтакор" варианти нисбатан қулайроқ кўринади. "Пахтакор" эса "Ал Ҳилол" тўсиғидан ўтиб бўлди ва буёғига бемалол ўйнаса бўладиган рақибларга қарши баҳс олиб боради. Агар сафарда "Тракторсози" билан ижобий натижа қўлга киритиладиган бўлса, БААнинг "Ал Жазира" клубини икки ўйинда ҳам мағлуб этиш имконияти юзага келади.  

ТУРНИР ЖАДВАЛИ 

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1       
 Тракторсози        
3     
2    
0    
1    
5-1     
6   
2  Ал-Ҳилол 3 1 2 0 7-4 5
3  Пахтакор 3 1 1 1 4-6 4
4  Ал-Жазира 3 0 1 2 1-6 1


"Пахтакор"нинг кейинги ўйинлари:
6 апрель. "Тракторсози" - "Пахтакор"
19 апрель. "Ал Жазира" - "Пахтакор"
3 май. "Пахтакор" - "Ал Жазира"




"ЛОКОМОТИВ" - ЯНА БИР ҚАДАМ
Ўз тарихида кетма-кет иккинчи бор Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этаётган "Локомотив" ҳозирча 5 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Темирйўлчилар" ўтган йил ОЧЛда ўзларини кўрсата олишмаганди. Бу сафар эса гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эгалар. Жамоа аввалги тур сафарда "Сепахон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди ва ўз имкониятларини анча ошириб юборди. "Локомотив" ўз майдонида ҳам бу жамоани мағлуб эта олса, ана ундан кейин "Ал Наср"га қарши иккита муҳим учрашувни ўтказади.



Чунки БААнинг "Ал Наср" клуби ҳам 1-турдаги мағлубиятдан сўнг тезда ўзига келиб олди ва кейинги иккита ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. "Локо" сафида Сардор Мирзаев ўзини кўрсатиб деярли ҳар ўйинда тўп киритаётган бўлса, "Ал Наср" таркибида Нилмар жамоасининг муҳим голларини урмоқда. Шуни айтиш жоизки, "Локомотив" бу йилги ОЧЛда ўзбек клублари орасида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди ва мухлисларнинг бу клубдан умиди катта. Жамоа ишончли ўйин кўрсатишда давом этса, биринчи ўринни эгаллаган ҳолда гуруҳдан чиқиши мумкин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1       
 Ал-Наср 3 2 0 1 4-3 6    
2  Локомотив       
3    
1    
2    
0    
4-2     
5
3  Сепахон 3 1 0 2 2-4 3
4  Ал-Иттиҳод 3 0 2 1 3-4 2


"Локомотив"нинг кейинги ўйинлари:
6 апрель. "Локомотив" - "Сепахон"
20 апрель. "Ал Наср" - "Локомотив"
4 май. "Локомотив" - "Ал Наср"



"НАСАФ" - ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИДА
"Насаф" тўп сураётган гуруҳда жуда қизиқ вазият юзага келган. Биргина Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби йиғиб қўйган 9 очкони ҳисобга олмаганда қолган барча иштирокчиларда бир хил 3 очкодан мавжуд. Яъни, иккинчи ўрин учун жуда қизғин кечишига шубҳа йўқ. Учта ўйин ўтказган "Насаф" шундан иккитасида мағлуб бўлди. Жамоа Саудия Арабистионида мағлубиятга лойиқ эмасди, бу ўйинда кўп хатолик ҳакамдан ўтди. Қатардаги беллашувда эса ўйин дуранг билан якун топиши ҳам мумкин эди, бироқ Сардор Рашидовнинг баҳс охирларида киритган голи яна "Насаф" мағлубиятига сабабчи бўлди.



Шундан сўнг кўпчилик Рашидов тўғрисида нотўғри фикрлар билдира бошлади. Ҳатто гол уриб хато қилди деганлар ҳам бўлди. Нега энди унинг гол уриши хато бўларкан? Сардор профессионал футболчи, у бугунги кунда "Ал Жайиш" сафида тўп тепяпти, бу клуб билан шартномаси бор ва токи шартнома ниҳоясига етгунча ушбу клуб учун борини беришга мажбур. "Насаф" эса айбни ўзидан қидирсин. Жамоа имкониятга эга бўла туриб гол ура олмаяптими, демак айб ўзида. Аммо "Насаф"нинг омади шундаки, жамоа икки бор ютқазган бўлса ҳам, гуруҳдан чиқиш учун имконияти бор. Фақат бундан фойдаланса бўлгани.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ 

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1      
 Ал Жайиш       
3    
3    
0    
0    
5-2     
9    
2  Ал-Айн 3 1 0 2 3-4 3
3 Насаф 3 1 0 2 3-4 3
4  Ал-Аҳли 3 1 0 2 3-4 3


"Насаф"нинг кейинги ўйинлари:
5 апрель. "Насаф" - "Ал Жайиш"
19 апрель. "Насаф" - "Ал Айн"
3 май. "Ал Айн" - "Насаф"



"БУНЁДКОР" - АВВАЛ ҒАЛАБА, КЕЙИН КЕЙИНГИ БОСҚИЧ
"Бунёдкор" дастлабки уч тур якунларига кўра, ўзбек клублари орасида ғалаба қозонмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Таркиби кучсизланган бўлишига қарамай, ҳатто "Пахтакор" ҳам зафар қучишни уддалади, аммо "Бунёдкор"дан ҳалиям дарак йўқ. Жамоа гўёки ўтган йилги сценарий бўйича кетаётгандек. "Бунёдкор" ўтган йил ҳам плей-офф босқичида ғалаба қзониб, ундан сўнг гуруҳ баҳсларида ўзини кўрсата олмаганди. Бу йил ҳам шу ҳолат такрорланиши мумкин. Жамоа ҳозирча икки бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлубиятга учради.



Айниқса, 1-турдаги ўйинни ёдга олинг-а, "Бунёдкор" "Ал Наср" майдонида 3:1 ҳисобида зафар қучаётганди, лекин нимадир бўлиб ўйин 3:3 бўлиб қолди. Агар ўшанда ғалаба қўлга киритилганида "қалдирғочлар" ҳозир яхши имкониятда бўлишарди. Аммо "Бунёдкор" ҳақида ҳозирдан фикр билдиришга эрта, негаки ҳали олдиндан учта тур бор, қолаверса, "Ал Наср" билан "Зобахан" кўп ҳам узоқлашиб кетгани йўқ. Шундай экан, "Бунёдкор" учун биринчи навбатда қайсидир ўйинни ютиб олиш талаб этилади, ана ундан кейин кейинги босқичга чиқиш ҳақида гапирсак бўлади.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1      
 Ал-Наср 3    
1    
2     
0     
5-4    
5   
2  Зоб Аҳан 3 1 2 0 1-0 5
3  Бунёдкор        
3 0 2 1 3-4 2
4  Лаҳвия 3 0 2 1 1-2 2


"Бунёдкор"нинг кейинги ўйинлари:
5 апрель. "Зобахан" - "Бунёдкор"
20 апрель. "Бунёдкор" - "Лаҳвия"
4 май. "Лаҳвия" - "Бунёдкор"

Х.Холиқов.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика