Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

ОЧЛ: Сардор Рашидов ОФК нигоҳида News

ОЧЛ: Сардор Рашидов ОФК нигоҳида

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари олдидан ушбу босқичда иштирок этадиган жамоаларнинг энг муҳим футболшчилари ҳақида маълумотлар бериб бормоқда.

Аввалроқ, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ОФК матбуот хизмати нигоҳида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби сафида ҳаракат қилаётган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳам ўз клубининг муҳим футболчиси сифатида ОФК превьюсида қайд этилди.

ОЧЛдаги иштироки.

Сардор Рашидов
– “Ал Жаиш”

ОЧЛда ўтказган ўйинлари сони – 26

Киритган голлари сони – 4

"Бунёдкор" сафидан "Қатар"га кўчиб ўтган футболчи бугун "Ал Жаиш" сафида ОЧЛ ўйинларидаги ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Эндигина 25 ёшни қарши олган футболчи ОЧЛда ўзининг олтинчи мавсумини ўтказмоқда ва айтиш керакки бунгача футболчи 1/8 финалдан кейинги босқичга ўта олмаган эди. Ҳозир эса, футболчи нафақат ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда, балки Осиёнинг мавсумдаги энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қолаверса, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўз ўйини билан бунга қаттиқ киришганини кўрсатмоқда.

Гуруҳ босқичида "Насаф" дарвозасига киритган ягона голи "Ал Жаиш"ни 1/8 босқичига олиб чиққан эди. Мазкур босқичда "Ал Жаиш" Қатарнинг бошқа клуби "Лаҳвия"ни икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва Рашидов мазкур ўйинларда ҳам жамоасининг энг асосий ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Терма жамоанинг асосий юлдузларидан бири сифатида Рашидов сентябрь ойида ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. "Ал Жаиш"нинг асосий юлдузларидан бири яқин бир неча ой ичида катта учрашувларда майдонга тушади ва ўзининг қандай савиядаги футболчи эканини исботлашга интилади.

Жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири

Сардор Рашидов ўзининг тўпурарлик ва ўйинни ўқий олиш қобилияти билан ўтган мавсумда жамоаснинг энг кўп тилга олинган футболчиларидан бирига айланди. Жами 23 ўйинда 9та гол урган футболчи ўтган мавсум якунларига кўра Қатар Юлдузлар Лигасида жамоасин инг "Ал Раян"дан сўнг иккинчи ўринни эгаллашида катта роль ўйнади.

Истеъдодли футболчи юқори темпда ҳаракат қила олиши, тезлик ва бошқа ҳислатлари билан бошқалардан ажралиб туради. Шунингдек, чап оёқда ажойиб ўйин намойиш эта олиши ва ажойиб техникасини эътироф этиш лозим.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика