Latest news

20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  17 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  42 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  11 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

ОЧЛ. “Пахтакор”га қарши ўйнайдиган легионерлар News

ОЧЛ. “Пахтакор”га қарши ўйнайдиган легионерлар

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Қуръа натижаларига кўра, амалдаги чемпион “Пахтакор” “B” гуруҳидан жой олди ва “Ал Шабаб” (С.Арабистони), “Ал Айн” (БАА) клубларига қарши баҳс олиб боради. Гуруҳдаги тўртинчи жамоа номи эса плей-офф ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

Яхши биласиз, Осиё чемпионлар лигасида легионерлар катта роль ўйнайди. Кўплаб араб жамоаларида кўрганмиз, асосий ишни кўпинча легионерлар бажариб беришади. Шу боис “Пахтакор”га қарши тўп сурадиган клублар таркибида қайси легионерлар ўйнаётгани борасида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

“Ал Шабаб” легионерлари
Саудия клуби сафида жами беш нафар легионер тўп тепмоқда ва шулардан бири осиёлик. ОЧЛ регламентига кўра, ҳар бир клуб 3+1 лимити бўйича чет эллик футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Шундай экан, “Ал Шабаб”да бир нафар хорижлик “заявка”дан тушиб қолади. Легионерлар ичида энг таниқлиси Рафинья билан Парк Чу Ёнг ҳисобланади.

Тариқ Зеяд (Иордания)
Ёши: 22
Амплуаси: ҳимоячи

Рафинья (Бразилия)
Ёши: 31
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Рожериньо (Бразилия)
Ёши: 27
Амплуаси: ҳужумчи

Мбайи Диагне  (Сенегал)
Ёши: 29
Амплуаси: ҳужумчи

Парк Чу Ёнг (Ж.Корея)
Ёши: 29
Амплуаси: ҳужумчи

“Ал Айн” легионерлари
“Ал Айн” сафида эса тўрт нафар чет эллик футболчи ўйнаяпти. Шубҳасиз, легионерлар орасида энг машҳури Асамоа Гьян бўлиб, у деярли ҳар ўйинда гол уради. Шунингдек, Жирес Кембо-Экоко билан Мирослав Стокнинг ҳам ўйинлари чакки эмас.

Асамоа Гьян (Гана)
Ёши: 29
Амплуаси: ҳужумчи

Жирес Кембо-Экоко (Франция)
Ёши: 26
Амплуаси: ҳужумчи

Мирослав Сток (Словакия)
Ёши: 25
Амплуаси: ярим ҳимоячи

Ли Мёнг Жу (Ж.Корея)
Ёши: 24
Амплуаси: ярим ҳимоячи



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика