Latest news

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  1 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  13 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Персеполис" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар News

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Персеполис" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/4 финал баҳслари бўлиб ўтади.

"Пахтакор" чорак финал ўйинида Эроннинг "Персеполис" клубига қарши баҳс олиб боради. Қуйида мазкур тўқнашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

- Бунгача "Пахтакор" "Персеполис"га қарши уч марта майдонга тушиб, биронтасида ҳам ютқазмаган: иккита ғалаба ва 1 дуранг. Жамоалар ўртасидаги илк тўқнашув 2003 йил Тошкентда рўй берган ва бунда майдон эгалари Анвар Солиевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

- Кейинги иккита баҳс ўтган йил рўй берди ва "Пахтакор" ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, сафарда 1:1 натижасини қайд этди.

- "Пахтакор"га қарши 3 бор майдонга тушган "Персеполис" "шерлар" дарвозасига атиги 1 бор тўп киритган.

- ОЧЛ плей-офф босқичларида Эрон клублари Ўзбекистон жамоаларига қарши шу пайтгача 4 марта ўйин ўтказган. Ва шундан биттасида форс клуби кейинги босқичга йўл олган. Бу воқеа 2011 йилги мусобақа 1/8 финалида "Сепахон" - "Бунёдкор" баҳсида рўй берган.

- Бу "Персеполис" учун учинчи чорак финал бўлади. Шунингдек, Эроннинг бошқа бир клуби "Сепахон" ҳам бунгача уч марта чорак финлда тўп тепган.

- "Пахтакор" ҳам ўз тарихида учинчи марта чорак финалга чиқди ва бу борада "Бунёдкор"га етиб олди. 

- Ҳар икки жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини 4тадан ўйинда сақлаб қолди ва бу Ғарб минтақаси клублари орасидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди. "Персеполис" охирги бешта ўйинида ўз дарвозасидан фақат битта гол ўтказгани ҳам эътиборга молик.

- "Пахтакор"нинг аввалги босқичда энг яхши ўйин кўрсатган футболчиси Ҳожиакбар Алижонов бўлди.

- "Персеполис" сафида дастлабки уч ўйинда фақат битта гол урган 72-рақамдаги Иса Ал Касир охирги иккита беллашувда 2 бор тўп киритди. Бу ҳужумчидан ҳам "Пахтакор"нинг жуда эҳтиёт бўлиши керак бўлади. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика